Гулнора Каримова ўзининг блогини ҳам ўчирди

Image caption Гулнора Каримова ўзининг блогини ҳам ўчирди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова афтидан ўзининг WordPressдаги блогини ўчирган.

Бугун эрталаб Би-би-си Мониторинги https://gkarimova.wordpress.com киришга уринганида бу вебсайтда "gkarimova.wordpress.com is no longer available. The authors have deleted this site", яъни бу сайт ортиқ ишламаяпти ва муаллифлар бу сайтни ўчиришган деган ёзув чиқиб келган.

Гулнора Каримовнинг ушбу блоги атиги бир неча ой ишлаган ва камдан-кам янгиланиб турган.

Хабарларнинг бирида у давлат мулозимларини очиқчасига порахўрликда айблаб чиққан эди.

Яна бир хабарда у ўзининг Фарғона водийсига сафарини ёзиб чиққанди.

Аввалроқ Каримова хонимнинг Твиттер ҳисоби ҳам бир неча кунга ўчирилган эди.

Рост, Инстаграм расмлар тармоғида у "қизғанчиқ" шахсларнинг уни ўз Твиттер ҳисобидан маҳрум этганини айтганди.

Гўёки булар Фонд Форумнинг ҳар йили ўтказадиган Art Week Style.uz модалар ва санъат кўргазмасини бузиш йўлида қилишган.

Кейинроқ унинг Твиттер саҳифаси қайтадан бошқа ҳисобда @Gulnara-uz - at https://twitter.com/Gulnara номи билан очилган эди.

Унинг Инстаграмдаги саҳифаси ҳануз тирик ва сўнгги бор 12 октябрда янгиланган.

Унинг шахсий вебсайти http://www.gulnarakarimova.com ҳам ишлаб турибди.