Жиззахнинг Ғаллаорол туманида поезд издан чиқиб кетган

  • 10 Октябр 2013
Image caption Жиззахнинг Ғаллаорол туманида поезд издан чиқиб кетган

Бугун эрталаб Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги Муллабулоқ қишлоғи олдида Душанбе-Конибодом поезди издан чиқиб кетган.

Натижада Тожикистон Темир Йўллари ширкати хабарига кўра 52 киши жароҳатланган.

Бу ҳодисани Би-би-сига Жиззах вилоят ҳокимияти ҳам тасдиқлади.

Ҳокимият вакилининг билдиришича вилоят ҳокими ҳозирда фалокат юз берган ерга кетган.

Тожикистон тарафидан ҳам ишчи гуруҳ ҳодиса юз берган ерга йўл олган.

Жиззах ҳокимияти вакилининг сўзларига кўра поездда 267 киши бўлган.

Фалокат натижасида қишлоқдаги биноларга зарар тегмаган, ҳодиса очиқ далада содир бўлган.