Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каримов хонадонидаги зиддият ва келишмовчиликдан ким манфаатдор бўлиши мумкин?

Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Инстаграм ва Твиттер саҳифалари орқали ўз онаси Татъяна Каримованинг "жодугарлик" билан шуғулланишидан ташвиш изҳор этган.

Айни айбловлар ортидан Гулнора Каримованинг Твиттердаги саҳифаси буткул беркитилган, унинг Инстаграм орқали билдирган фикрлари эса ўчирилган.

Аввалроқ "Гугуша" номи шуҳрат топган Гулнора Каримова ўз синглиси Лола Каримова-Тиллаевани отаси таъминлаган бойликни исроф қилиш ва қора кучлар билан дўстлашишда айблаган эди.

Гулнора Каримованинг ўз яқинларини "шайтонпарастлик"да айблаши Ўзбекистонни деярли чорак асрдан буён идора этаётган Каримовлар оиласи аъзолари ўртасида адоват чуқур илдиз отганини кўрсатади.

Лондондан мустақил журналист Шоҳида Ёқубнинг ишонишича, Каримов оиласи аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларнинг интернетга "кўчиши" Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга таъсир кўрсатмаса-да, Ислом Каримовнинг мамлакатни идора эта олмаётганини кўрсатади.

Шоҳида Ёқубга кўра, Ўзбекистонда Каримов оиласи аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларни жамоатчиликка ошкор этишдан манфаатдор бўлган кучлар мавжуд.

Журналист билан бўлган суҳбатни тингланг.