Лара Фабиан ўзининг Тошкентдаги концертини бекор қилди

Image caption "Мен матбуотда кўтарилган шов-шувдан ларзага келдим", деб ёзади Лара Фабиан.

Таниқли Бельгиялик хонанда Лара Фабиан 26 октябрь куни Тошкентда Форум Фонди уюштираётган концертда иштирок этишини бекор қилган.

У ўзининг вебсайтида эълон қилган баёнотида бундай деб ёзган:

"Матбуот орқали тарқатилган ACAT пресс-релизи орқали эндигина ўрганганим - мен 26 октябрда куйлашим керак бўлган Тошкент Маданий Фестивали Президентнинг қизи тарафидан бошқарилар экан.

Менинг шу заҳотиёқ жавобим - мамалакатдаги менинг жамоамга : бу шароитларда ўз чиқишимни бажаролмаслигим деб ёзиш бўлди ва мен бу чиқишимни бекор қилдим.

Мен матбуотда ўзим ҳақимда кўтарилган шов-шувдан ларзага келдим, айниқса "Лара Фабиан инсонларни қийноққа тутувчи Ўзбек режимини кўз-кўз қилмоқда" деган сўзлар менга озор етказди.

Шуни эсга солмоқчиманки, 25 йил давомида мен чин қалбимдан куйлаб келганман ва ашулаларимда севги, тинчлик ва тотувлик ғояларини тарғиб этганман.

Яна шуни айтиш жоизки, инсон ҳуқуқларини топтаган ҳукумат аъзоси ва ё унга яқин бўлган шахс бошқарган концертда куйлаш билан инсон ҳуқуқлари поймол этилган мамлакатда куйлаш орасида фарқ мавжуд. Биринчи ҳолатда мен куйлашдан бош тортаман, чунки бу каби ҳукуматни кўз-кўз қилишдан йироқман. Иккинчи ҳолатда эса мен ҳуқуқлари кундалик равишда топталган инсонлар учун куйлайман ва уларга лаҳзалик бўлса-да ором бахш этаман. Менинг учун фарқ ҳукумат ва инсонлар учун куйлашда. Менинг қадриятларим биринчи ҳолатни тарк этишга ундайди, лекин инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатмаган мамлакатларда ўз тингловчиларимга ҳурмат юзасидан куйлашимни давом этавераман".

Инсон ҳуқуқини муҳофаза қилиш ташкилотлари Лара Фабианнинг бўлажак концертини қаттиқ танқид остига олишган ва уни бекор қилишни сўрашган эди.