Гулнора Каримова Ўзбекистон давлат телеканалларини танқид қилмоқда

Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида фолловерлари StyleUz маросимининг зўр ўтгани ҳақидаги мақтовлар билан бирга унга қарашли тўрт каналнинг қачон очилиши ҳақидаги саволларига бир қадар жавоб қайтарган.

Шунингдек, Гулнора Каримова Ўзбекистон давлат телеканалларини танқид қилган.

"Маданият ва Марифат"да умуман Совет Иттифоқидаги хурсандчилик ҳукмрон...,- деб ёзади у.

Тошкент каналида намойиш этилган кадрларни елимдан ясалганга қиёслайди. Абдулла Қодирийга бундай тарих тушига ҳам кирмаган бўлса керак, дейди.

"Ўзбекистон каналини ёққанимда студияда итларни сақлаш ҳақида суҳбат кетаётган эди... Мавзуни гапирмаса ҳам бўлади, студияда ким съёмка қиляпти? Қиммат кранлар билан".

Кейинги танқиди "Дунё"каналига қаратилади: Яна бир кулгули ҳолат, деб ёзади Каримова хоним.- Дунё давлат телеканалида соат ҳам географик жиҳатдан ёлғон гапиради.... Парижда 3.00, Дунёда эса 4.00, Лондонда 2.00, каналда эса 3.00."

RomanPustabaevнинг "Томоша қилиш мумкин бўлган маҳаллий телеканаллар TVM, СофТС и FORUM ТV эди, улар қачон эфирга қайтади?"-деган саволига, Гулнора Каримова унга қарата "Сиз нима деб ўйлайсиз?",- деган сўровни беради.

Бир неча йилдан буён Гулнора Каримованинг тадбирларини кенг ёритиб келган давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларида яқинда бўлиб ўтган маданий тадбирлар ёритилмаган.

Шоу бизнес янгиликларини ёритиб борадиган интернет нашрларида ҳам Гулнора Каримованинг иштирокини олдинги йиллар каби кўкларга кўтариш бироз камайгани кузатилади.

Шунингдек, Sayyod.uz сайтида Гулнора Каримованинг тадбирига Лара Фабианнинг келмагани, Гулнораинг чўнтагидаги пулларни санагунча унинг халққа маданиятли бўлишни ўргатаётганини қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақидаги мақоласи орадан бироз вақт ўтгач олиб ташланган.

Шов-шув .уз сайтида эса 25 октябрдан буён "Гулнора Каримова синглисининг ББСга берган интервюсига мардона жавоби" ҳақидаги хабарида сарлавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Би-би-сининг Гулнора Каримова тадбирлари қандай ўтгани ҳақидаги сўровига ҳам юқоридаги интернет нашрлари муҳаррирлари жавоб беришни хоҳлашмади.

Бу мавзуда батафсилроқ