"Ўзбек пахтасини бойқот қилиш бўйича кампанияни дастакланг"

  • 29 Октябр 2013
Image caption "Бир миллионга яқин одам, жумладан болалар ва ёшлар далаларга ҳайдалиб, оғир шароитларда, қўрқитиш ва куч билан пахтани йиғиб олишга мажбурланади,- дейилади мақолада.

Британияда чоп этиладиган ҳафталик The Observer рўзномасининг журнал иловасида мухбир Лусия Сиегелнинг "Пахтани йиғиб олиш" мақоласида ЎЗбекистонда пахта етиштириш муаммоларини тилга олган.

"Мен билишимча, Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқаришда аввалгидек оғир, қулларча меҳнатдан фойдаланилади.", дея ёзади муаллиф. Мақолга жавобан юборилган саволларда "Нима учун бу ҳамон давом этмоқда?"- деб сўраган Эдинбурглик муштарийлардан бири.

Мақолада охирги йилларда ғарбда бошланган ўзбек пахтасини бойқот қилиш манзарасида қандай қилиб бу пахтадан ишланган маҳсулотларни билмасдан сотиб олмаслик ҳақида ҳам маслаҳатлар берилган.

"Бир миллионга яқин одам, жумладан болалар ва ёшлар далаларга ҳайдалиб, оғир шароитларда, қўрқитиш ва куч билан пахтани йиғиб олишга мажбурланади,- деб бошланади мақола.

Ўтган ҳафта бутун дунёдан пахта савдоси билан шуғулланадиган тужжорлар бу йил йиғилган 3 миллион тонна Ўзбек пахтасига фойдали буюртма умидида Тошкетга ташриф буюрдилар.

Лекин улар бу ердаги ҳақиқат: бир миллионга яқин одам, жумладан болалар ва ёшлар далаларга ҳайдалиб, оғир шароитларда, қўрқитиш ва куч билан пахтани йиғиб олишга мажбурланганини гўёки назардан узоқлаштирдилар.

Умуман олганда, дунё бўйича пахта ишлаб чиқариш пастга силжигани кузатилмоқда. Об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани Осиёдаги ҳосил салмоғига жиддий таъсир қилди, айни пайтда АҚШда пахта экилган майдонлар қисқартирилди.

Бундан ташқари бир кишининг пахта махсулотларига бўлган эҳтиёжи, ички кийимдан тортиб ёстиқ жилдигача, ўртача 14 килограм пахта деганидир.

Шундай экан ўзбек пахтасининг аҳамияти ошмоқда. Бу эса Ислом Каримов диктатурасига йилига 1 миллиард доллар фойда келтиради.

Биз буни тўхтатиш учун нима қилишимиз лозим?

Британияда Экологик адолат жамғармаси пахта майдонларида ҳосилни қандай йиғилгани тўғрисида далилларни ўртага ташлади.

2011 йилда Британиядаги қатор савдо брендлари инсон ҳақлари ташкилотлари чақириқлари ортидан ўзбек пахтасини бойқот қилишига тўғри келди. Жамғармага кўра, 136 ширкат айни пайтда пахтани бошқа мамлакатлардан сотиб олаётгани боис, Ўзбекистон тахминан 1 тлн йўқотган.

Яна пахта ярмаркасига қайтамиз. Бангладеш ва Пекин бу йил Ўзбекистоннинг 83 фоиз пахта ҳосилини сотиб олиши мумкин. Шу сабабли ўзбек пахтаси қўлма-қўл бўлмоқда. Ўзбек пахтасига бойқот бўлмас экан, мажбурий меҳнат орқасидан йиғилган ўзбек пахтаси кийим-кечакка айланиб жовонларимизга кириб келишидан қочиб бўлмайди.

Ўзбек ҳукуматининг манфаатларига хизмат қиладиган, уни қонунийлаштирадиган барча йўлларни ёпишга ҳаракатни бошлаган Инсон ҳуқуқларини қўллаб қувватлаш ташкилотларини дастакланг.

Осиё банки мамлакатнинг ирригация тизими учун 220 миллион доллар сармоя киритди, бу албатта пахта саноати учун керак бўлади.

Сиз бу нарсаларни бартараф этиш учун ўз овозингизни беришингиз мумкин.

Демак, Ўзбек пахтасини бойқот қилиш бўйича кампанияни бошлаймиз", дейилади журналдаги мақолада.