'Маски шоу' мамлакат қонунлари ишламаслигидан далолатми?

Image caption Видеода тадбиркорларнинг "жонини олиб қўйган" текширувчиларнинг ўзлари қаттиқ тергов қилинган.

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова Twitterда Тошкент шаҳридаги дисклар билан савдо қиладиган дўконларга ниқоблилар рейд уюштиргани тасвирга олинган видео линкини тарқатди.

43 дақиқалик видеода ўзларининг рейдлари билан тадбиркорларнинг "жонини олиб қўйган" текширувчиларнинг ўзлари қаттиқ тергов қилинади.

Ушбу видеонинг тарқалиши Ўзбекистондаги кучишлатар тизимларнинг нақадар қонун доирасида иш юритиши муаммосига яна бир бор эътиборни қаратган.

Мамлакат мустақиллигининг илк йилларида терроризмга қарши кураш амалиётларига жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг махсус бўлинмаларига юзларини ниқоблар билан тўсиб, қуролланган ҳолда қаергадир "бостириб кириш" ҳуқуқи берилган бўлса, кейинги йилларда бундай гуруҳларнинг сони кўпайди.

Ўзбекистонда ниқобли шахсларнинг дўкон ва бозорларда тўсатдан рейдлар ўтказиши охирги йилларда русумга кирди.

Оддий халқ орасида бундай рейдлар "Маски шоу" номини олди.

Хўш, Ўзбекистонда "Маски шоу" уюштиришга қайси куч тизимларининг қайси бўлимларига ҳуқуқ берилган?

Улар қандай ҳолларда бундай махсус амалиётни ўтказишлари мумкин?

Бундай табдирлар қонунга мувофиқ амалга ошириладими?

Агар мабодо қайсидир "катта одам" қўл остидаги "маски шоу"менлари билан ана шу йўлда талончилик қилиб, кимнингдир мол-мулкини ўзлаштирмоқчи бўлса-чи?

Шу пайтгача Ўзбекистон кучишлатар тизимлар раҳбарлари бу борада жамоатчилик у ёқда турсин, парламент аъзолари олдида ҳам ҳисобот берганлари йўқ.

Шу сабабдан ҳам охирги 3-4 йилда Ўзбекистоннинг турли бурчакларида заргарлик дўконлари, савдо марказларига бўлган ниқоблиларнинг рейдлари қонунийлиги борасида шубҳа-гумонлар илгари сурилган.

Ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, мамлакат кучишлатар тизимларининг суистеъмолчиликка йўл қўйиши олдини олиш мақсадида 2013 йил бошида қонун қабул қилинган.

Бироқ мамлакатдаги бошқа кўплаб қонунлар сингари бу қонун ҳам ишламаяпти.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ