Гулнора Каримованинг ижтимоий медиа фаоллиги яхшими ёки ёмон?

Ёпиқ мамлакат ҳисобланадиган Ўзбекистонда янги вазият юзага келди.

Йиллар давомида оммавий ахборот воситаларини қизиқтириб келган, бироқ Ўзбек амалдорлари кўтарилишини истамаган мавзулар жамоатчиликка ошкор бўла бошлади.

Ўзбекистон бошқарувининг энг юқоридаги шахсларига тааллуқли бўлган ахборот ҳам кўпчиликка фош бўлмоқда.

Бунинг сабабларидан биттаси Гулнора Каримованинг Интернет ижтимоий тармоқларидаги фаоллиги ҳамдир.

Гулнора Каримованинг Twitterда 45 мингдан ортиқ фолловери - муштарийси ёки унинг ёзувларини кузатиб борувчиси бор.

У Instagramда фотосуратларини эълон қилган.

2013 йил бошида Гулнора Каримова WordPressда https://gkarimova.wordpress.com блогини очган, бироқ у камдан-кам янгиланиб турган.

Шу йил октябридан бу блог ёпилди.

Гулнора Каримованинг ижтимоий медиа фаоллиги охирги бир ойда янада кучайгани кузатилди.

Хўш, бу нарсаларнинг бари Ўзбек жамияти учун яхшими ё ёмон?

Би-би-си ушбу савол билан "Америка овози" радиоси мухбири Навбаҳор Имомова, Лондонда яшайдиган журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Шоҳида Ёқуб ва Швециядан мустақил журналист Қудрат Бобожонни давра суҳбатига чорлади.

Суҳбатни Навбаҳор Имомова бошлаб беради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Давра суҳбатининг иккинчи қисми

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ