Зомин туман ҳокими ҳибсга олинган

Image caption Зомин туман ҳокимининг нима сабабдан ҳибсга олингани айтилмаяпти.

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Жиззах вилояти прокуратураси рухсати билан Зомин тумани ҳокими Ускан Азимов 10 ноябр куни ҳибсга олинган.

Ускан Азимовнинг нима сабабдан вазифасидан олиниб, қамалгани тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Азимов саккиз йил давомида аввал Зарбдор туманида, сўнгра Зомин туманида хокимлик вазифасини бажарган.

Баъзи маълумотларга кўра, Ускан Азимовнинг Зомин туман ИИБ бошлиғи Эркин Ҳусанов билан келишмовчилиги боис туман ҳокимлиги биносида жанжал келиб чиққан.

Бошқа тахминларда айтилишича, Зомин туман прокурори Солиев ва ИИБ бўлими бошлиғи Эркин Ҳусановларнинг давлат билан шартнома тузмасдан пахта майдонига шоли экиши ҳокимнинг вазифасидан кетишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Қизил Ярим Ой жамияти раиси Каримов томонидан Зомин туман аҳолиcига ажратилган инсонпарварлик ёрдамлари талон-тарож қилингани ҳам туман ҳокимининг эътиборидан четда қолгани, унинг вазифасидан олинишига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.

Зомин туман ҳокими айни пайтда Жиззах шаҳридаги вактинча ушлаб туриш изоляторида сакланаётганлиги айтилади.

Бу мавзуда батафсилроқ