"Жаслиқ қамоқхонаси нима учун ташкил қилинган?"

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

10 декабр - Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш куни. Ўтган октябр ойи Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош музокарачиси Акмал Саидов бошчилигидаги ҳайъат Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида ҳисобот берди ва "Ўзбекистонда сиёсий маҳкумлар йўқ, қийноқлар қўлланилмайди, болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланилмайди, матбуот чекланмайди ва диний эркинликлар топталмайди", деб айтди.

Қамоқхоналардаги шароитлар, жумладан, қийноқлар ҳақида гап бораркан, Ўзбекистон Инсон-ҳуқуқлари Миллий Маркази бошлиғи Акмал Саидов саволларга ғазабнок жавоб қайтарганди.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси 2002 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни тавсия этиб келади.

Аммо, Ўзбекистон тарафи эса, бу талабларни эътиборсиз қолдириб келади.

Ўзбек тарафига кўра, Жаслиқ қамоқхонасидаги муаммолар фақат об-ҳаво, иқлим шароитлари билан боғлиқ.

БМТдаги муҳокама ортидан ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов "Жаслиқ қамоқхонаси қандай мақсадда тузилган?" номли мақола эълон қилганди.

Ҳозир Францияда истиқомат қилувчи фаол Жаслиқдаги қамоқхона ҳукуматга мухолиф инсонлар учун махсус ташкил қилинганини айтади.

Бу мавзуда батафсилроқ