Сиёсий фаол Жаҳонгир Шосалимов нима учун очлик эълон қилди?

Фуқароларнинг расмийларга ўз дардларини қандай етказишни ўйлаб, турли усулларни қўллашларига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонлик таниқли мустақил иқтисодий таҳлилчи Жаҳонгир Шосалимов очлик эълон қилишига унга 142 минг сўмлик пенсия тайинлангани сабаб бўлган.

Яқинда Ўзбекистон президентининг мамлакатдаги энг кам маош, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш хакидаги фармони эълон килинди, бу фармонга биноан 15 декабрдан кейин энг маош 96 минг сўм ёки қарийб 34 доллар, стажи кам кишиларнинг пенсияси эса 115 минг сўм ёки 40 доллар этиб белгиланган.

Жаҳонгир Шосалимов эса 28 йиллик иш стажига эга бўла туриб, 142 минг нафақа белгиланганини фуқаролик ҳуқуқини бузилиши деб билади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ