Ўзбекистонда Янги йил қандай байрам қилинмоқда?

  • 31 Декабр 2013

Қирғизистон парламентининг спикери Асилбек Жиенбеков парламентда янги йил базмини ўтказишни тақиқлаган. У диний эътиқоди сабаб Янги йилни нишонламаслигини айтган.

Қирғизистон матбуотига кўра, борган сари кўп сондаги Қирғиз сиёсатчилари ўз эътиқодлари сабаб Янги йилни байрам қилмаяптилар.

Бир кун олдин Тожикистонда янги йил арчаси тақиқлангани хабарлари тарқалган эди.

Тожикистон фан ва таълим вазирлиги янги йил арафасида мамлакатнинг барча таълим муассасаларига тавсиянома йўллаган.

Унга мувофиқ, янги йил тадбирларини ўтказиш қатъиян тақиқланади ва совғалар сотиб олиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

Мухбирларга кўра, бу йил Тожикистон тарихида биринчи марта давлат телеканалларидаги янги йил дастурлари Қорбобо, Қорқиз ва ҳатто арчасиз ўтади.

Расмийларга кўра, буларнинг ҳаммаси тожикларнинг миллий анъаналарига зиддир.

Хўш, Ўзбекистонда ҳам янги йилни нишонламаслигимиз керак, деган чақириқлар эшитиладими?

Би-би-си бу ҳақда мухолифат фаоли Дилором Исҳоқовадан сўради.

Бу мавзуда батафсилроқ