Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Аҳмад Аъзам сўзнинг қадрига етган инсон эди'

Таниқли адиб ва мунаққид Аҳмад Аъзам 64 ёшида оламдан ўтган.

Унинг сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги билан оғригани айтилади.

Марҳум бугун Тошкентдаги "Камолон" қабристонига дафн этилган.

Аҳмад Аъзам мунаққид ва ёзувчи бўлиш билан бирга, Ўзбекистондаги икки йирик сиёсий мухолифат ташкилоти-"Бирлик" ва "Эрк"нинг таъсисчи аъзоларидан бўлган ва кейинроқ бир муддат Ўзбекистон парламентининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

Унинг дўсти ва ҳамкасби, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг хотирлашича, Аҳмад Аъзам сиёсат билан шуғулланганидан афсусланмаган ва ҳаётининг сўнгги йилларида оғир хасталикка чалинганига қарамасдан, ўзини бутунлай адабиётга бағишлаган.