Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: электрдан қарзи бор фуқаронинг уй-жойи хатланиши мумкинми?

Ўзбекистонда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорликнинг энг кам миқдорига доир янги қарор эълон қилинган.

Norma.uz сайтидаги хабардан англашилишича, эндиликда энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида қарздор юридик ҳамда 5 баробари миқдорида қарзи бўлган жисмоний шахсларнинг мулклари солиқ идорасининг даъвоси билан хатланиши мумкин.

Аҳолининг электр энергияси ва коммунал тўловлардан қарздорлиги йилдан-йилга ошиб бораётгани назарда тутилса, солиқ идоралари энг кам иш ҳақининг беш баробари ёки 500 минг сўмга яқин қарзи бор одамнинг уй-жойига кўз тикиши мумкинми?.

Би-би-си ушбу саволни иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусайиновга берган.