Илмий-тадқиқот институтлари ходимлари маошлари оширилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

"Газета.уз"нинг ёзишича, Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари ойликлари оширилган.

Мазкур муассасалар давлат бюджети ҳисобига фаолият олиб боради.

"Газета.уз" хабарига кўра, энди институт директори, профессор 1, 414 838 сўмдан (қора бозор курсига кўра, 496 Америка доллари) 1,485,580 сўмга (қора бозор курсига кўра, 512 Америка доллари); кичик илмий ходим, фан номзодиники - 997 341 сўмдан (350 доллар) 1,047,208 сўмга (276 доллар), тажриба орттирувчи тадқиқотчиники эса, 787,260 сўмдан (276 доллар) 826,623 сўмга (290 доллар) кўтарилган.

"Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг2013 йил 2 декбардаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги" Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августидаги "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбарлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги"ги қарорини бажариш мақсадида қилинди", деб ёзади "Газета.уз".

Central Asian News вебсаҳифаси хабарига кўра, бунга оид қарор лойиҳаси 13 январдан бошлаб кучга кирган.