Россияда яна бир ўзбекистонлик ваҳшийларча ўлдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Москва шимолида Ўзбекистон фуқароси ваҳшийларча ўлдириб кетилган.

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, жасад пайшанба куни маҳаллий вақт билан 23:00ларда топилган.

Агентликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаъларга таяниб хабар қилишича, суд-тиббий экспертиза мутахассислари жасадда 20дан ортиқ пичоқ изларини санашган.

Жароҳатлар унинг боши, бўйни, қўли ва бутун бошқа тана аъзоларида бўлган.

Яна бир хабарга кўра, ҳозиргача номи ошкор қилинмаган жабрдийданинг жасади у яшаган уйдан у қадар узоқ бўлмаган жойдан топилган.

Манбаълар 29 ёшли ўзбекистонлик миллатчилик асосида ўлдирилган ва қотиллик буюк эҳтимол билан миллатчилар томонидан содир этилганини айтишади.

Шаҳар Ички ишлар бўлинмаси матбуот хизмати жасад топилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ