Муҳаммадқодир Абдуллаев: 'Катта ютуққа эришдик'

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Фото муаллифлик ҳуқуқи olympicboxing.uz

Донгдор боксчи ўзбекистонлик ёш боксчиларнинг Тайландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эришган натижаларига ана шундай баҳо берди.

"Албатта, бундан олдин олти нафар ёш боксчимиз финал босқичига чиқмаган. Жанглар ниҳоятда чиройли бўлди. Биз буни ўзимиз учун катта натижа, деб биламиз", - дейди Муҳаммадқодир Абдуллаев.

Суҳбатдошимиз Бангкокда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ўзбекистонлик ёш боксчилар учун 2016 йилги Ёзги Олимпиада Ўйинлари олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтагани ва Рио де-Жанейрода камида икки нафар боксчиларининг финалга чиқишига умид қилаётганларини айтади.

Тайланддаги қитъа биринчилигида эса, Бектемир Мелизқулов 69, Козимбек Мардонов эса, 75 килогача бўлган вазн тоифасида Осиё чемпионлари бўлишди.

2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида Осиё чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлашди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи, Ёзги Олимпиада Ўйинларининг ягона олтин медали совриндори, бир неча карра жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев билан суҳбатимизда батафсил тингланг.