Ўзбекистонликлар қаттиқ аёз ва қор кўчкиларидан огоҳлантирилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Ўзбекистонлик об-ҳаво мутахассислари феврал ойининг дастлабки кунлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудида ҳаво ҳарорати -33 гача совуши эҳтимолидан огоҳлантирганлар.

1 феврал куни Тошкентда ҳаво ҳарорати -9 даражагача тушган.

6 феврал пайшанба куни Тошкентда -18, Нукусда -21 даража совуқ бўлиши башорат қилинмоқда.

Об-ҳаво мутахассислари Устюртда аёз -33 даражагача етиши мумкинлигини айтганлар.

Ўзингиз яшаб турган жойдаги об-ҳаво ҳақидаги маълумотни Би-би-сидан олинг

Февралнинг биринчи куни пойтахтликлар Тошкентда қор қалинлиги бир қаричга етиб қолганини айтганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Гидрометереологлар 1-4 феврал кунлари тоғли ҳудудларга қор ёғиши, туман тушиши ва қор кўчкилари эҳтимоллари ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Қиш-қировли кунлар бошланиши билан оддий ўзбекистонликлар табиий газ ва электр таъминотида муаммоларга дуч кела бошлаганлар.

Айрим оилалар уйларини иситишда қийинчиликка дуч келганлар.

Олдинги йилларда газ ва электр муаммосини асосан қишлоқ жойларида яшаган одамлар сезган бўлсалар, бу йил катта шаҳарларда ҳам хонадонларни иситиш одамларни ўйлантириб қўйган.

Уйдаги бир хона иситилиб, бу хона ҳамма учун эрталабдан-кечгача ўтириш, овқатланиш ва ухлаш жойига айлантирилган.

Сиз қиш совуқларида қийналмаяпсизми?

Яшаб турган жойингиздаги аҳвол ҳақида ушбу саҳифанинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб йўллаб бизга маълум қилишингиз мумкин.

Бу мавзуда батафсилроқ