Ҳукуматпараст инсон ҳуқуқлари маркази янги веб саҳифа очди

Image caption Акмал Саидов бошқарадиган марказ ҳукумат мавқеини ҳимоя қилади.

Тошкентда Инсон ҳуқуқлари Миллий марказининг янги веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтган.

Акмал Саидов бошқарадиган бу ҳукуматпараст марказ Ўзбекистондаги тузум мавқеи ва сиёсати ҳимоя қилиши билан танилган.

UZINFOCOM маркази pravacheloveka.uz веб-сайти очилишини "жамиятни демократлаштиришдаги катта қадам" деб атади.

Веб саҳифа ОБСЕнинг молиявий дастаги билан UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Охирги пайтларда Ўзбекистонда қийноқлар ҳақидаги банд қонунга киритилди, шунингдек, бош вазир ёки солиқ қўмитаси раҳбарига тадбиркорлар онлайн шикоят қилишлари мумкин, деб айтилди.

Би-би-си ўзбекистонлик таниқли фаол Суръат Икромовдан ушбу вебсаҳифанинг очилиши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг яхшиланишига қандай ижобий таъсир қилиши мумкин, деб сўради.

"Ўзбекистонда ўша инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ёки Инсон ҳуқуқлари бўйича омбусменнинг фаолиятини анчадан буён кузатиб келаман. Лекин уларда номи бўлгани билан, муаммони ҳал қилиш учун барча шароит борлигига қарамасдан, инсон ҳуқуқлари бўйича бировга ёрдам бергани менинг эсимда йўқ", дейди Суръат Икромов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди