Матбуот эркинлиги бўйича Ўзбекистон янада пастда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича 2014 йил эълон қилган индексда Ўзбекистон 166-ўринга қўйилган.

Минтақа давлатларидан Қирғизистон 97, Тожикистон 115-ўринларда келган.

Қозоғистон эса, Ўзбекистондан сал юқорироқда 161-ўринда қайд қилинган. Ушбу рейтинг Олма ота шаҳрида 3 блогернинг 10 кунга ҳибсга олиниши вақтига тўғри келган.

Туркманистон эса, яна рўйхатнинг энг пастидан ахборот эркинлиги мавжуд эмас дея кўриладиган ва журналистлар учун жаҳаннам саналадиган давлатлар қаторига лойиқ кўрилган.

"Чегара билмаc мухбирлар" ташкилотининг 2014 йил эълон қилган ҳисоботида дунё бўйлаб давом этаётган ихтилофлар матбуот эркинлигига салбий таъсир қилгани айтилади.

Ташкилот томонидан чоп этилган матбуот эркинлиги бўйича индексда Финландия тўртинчи йилдирки биринчи ўринда. Иккинчи ва учинчиликда Холландия ва Норвегия келади.

Энг сўнгги қаторларда юқорида айтилганидек, яна Туркманистон, Шимолий Корея ва Эритрея қўйилган.

Жорий йилги индексга ўтган йилгидан битта кўп - 180 мамлакат киритилган.

Ўзбекистон Тожикистондан анчайин пастда

Минтақа давлатларидан яна бири Қирғизистон 97, Тожикистон 115-ўринларда келган бир пайтда Ўзбекистон рўйхатнинг анчайин пастида 166-ўринда қўйилган. Қозоғистон эса, ундан сал юқорироқда 161-ўринда қайд қилинган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолаётгани ҳақида айтади.

Қатор журналистлар қамоқда қолаётгани, эркин фикрловчиларга тазйиқлар давом этаётгани, интернет назорати янада кучайтирилгани таъкидланади.

Ташкилот касбий фаолияти туфайли қамалиб, қийноқларга тутилган журналистларни озод қилишга чақириб келади.

Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Саййид, Хайрулла Ҳамидов каби қатор журналистлар эркин фикрга тоқат қилмайдиган ҳукумат томонидан сохта айбловлар билан узоқ йилларга қамалган.

Буларнинг орасида "Эрк" партияси аъзолари Юсуф Рўзимуродов ва Муҳаммад Бекжон қамалганига 15 йил тўлади.

Улар 1999 йил августида Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб, 8 ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилганлар.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича индексини ҳар йили чоп этади.

Рўйхат журналистлар, хабар агентликлари, интерент ва ундан фойдаланувчи фуқаролар эркинлиги даражасини акс эттиради.

Мазкур ҳисобот қисман ҳамкор ташкилотлар, мухбирлар, тадқиқотчилар, ҳакамлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига йўллаган сўровномалар асосланади.

Ўзбекистонда матбуот қандай мавзуларни ёритмоқда?

Аҳвол шунчалар абгор экан Ўзбекистонда матбуот қандай мавзуларни ёритмоқда? Журналистлар қайси соҳаларга қўл ура олишади-ю, қайсиларига йўқ?

Биз айни савол билан журналист Баҳодир Элибоевга боғландик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди