Рублнинг қадрсизланиши ўзбек сўмининг қурбига таъсир кўрсатадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Кўпгина иқтисодчилар рублнинг тушишини жаҳон бозоридаги макроиқтисодий шароитлар билан боғлашмоқда.

Россияда рублнинг қиймати кескин тушиб кетган.

Бугунги тушиш январ ойидан бошланган ва евро ҳамда долларга нисбатан кузатилаётган рекорд тушишдир.

Жума куни Москва биржасида бир евро қарийб қирқ саккиз рубл, бир доллар эса ўттиз беш рублдан кўпроққа сотилган.

Кўпгина иқтисодчилар рублнинг тушишини жаҳон бозоридаги макроиқтисодий шароитлар билан боғлашмоқда.

Ўтган ҳафта Россия бошчилигидаги Божхона иттифоқи аъзоси бўлган Қозоғистон тангаси 20 фоизга қадрсизланган эди.

Бугун Президент Назарбоев қозоқ ҳукуматига хорижий сармояларни кўпайтириш юзасидан шошилинч чоралар кўришга буйруқ берган.

Хўш, Россия ва Қозоғистон иқтисодида қандай жараёнлар рўй бермоқда?

Би-би-си Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновдан шулар ҳақида сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди