Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳуррият 2014': 'Ўзбекистонда ҳақиқат истаб нима топдим?'

  • 25 Феврал 2014
Image copyright none

Ҳуррият сиз учун нимани англатади?

Инсонлар эркинликни қандай тасаввур қиладилар?

Би-би-сининг "Ҳуррият 2014" деб номланган туркум дастурларида ана шу борадаги фикрлар ўз аксини топади.

Масалан, норозиликни ифодалаш эркинлиги... Ўзбекистонда бундай эркинлик ҳақида гапириш мумкинми?

ЎзТВнинг собиқ ходимаси Саодат Омонова ҳамкасби Малоҳат Эшонқулова билан давлат телевидениесидаги цензура, молиявий қаллобликлар ва маҳаллийчиликдан шикоят қилишганди.

Телевидение раҳбарияти уларнинг даъволарини рад этган ва ҳар икки журналистни ҳам ишдан четлатганди.

Би-би-си билан суҳбатда Саодат Омонова "норозилик билдириб қора рўйхат"га тушганини айтади.