Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳуррият 2014': 'Шўро даврида эрк ҳақида бемалол куйлаганман, ҳозир фақат уйимда...'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ҳуррият сиз учун нимани англатади?

Инсонлар эркинликни қандай тасаввур қиладилар?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Би-би-сининг "Ҳуррият 2014" деб номланган туркум дастурларида ана шу борадаги фикрлар ўз аксини топади.

Масалан, норозиликни ифодалаш эркинлиги... Ўзбекистонда бундай эркинлик ҳақида гапириш мумкинми?

Таниқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан ўз норозилигини қўшиқлари билан ифодалаш усулини танлаган.

1960-йилларда ўзининг лирик қўшиқлари билан ном қозонган Дадахон Ҳасан 80-йиллар охирида сиёсий қўшиқлари билан машҳур бўлган.

У миллий-озодлик руҳидаги қўшиқлари учун шўро даврида ҳам таъқиб этилган.

Бугунда Дадахон Ҳасаннинг қўшиқларини телевидение ва радио орқали бериш таъқиқланган.

У 2005 йилги Андижон ҳодисаларига бағишлаб қўшиқ куйлагани учун маҳкамага ҳам тортилган.

"Мен шўро даврида сиёсий қўшиқларимни концертларда, тўйларда ҳам бемалол куйлайверардим... Бугун бунинг имкони йўқ. Ҳозир фақат ўз уйимда куйлайман", дейди ҳофиз.