Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳуррият': Ўзбекистонда фуқаролик мавқеъини изҳор этиш жиноятми?

Жорий йилнинг 27 январ куни тошкентлик бир гуруҳ эркин ижодкорлар Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонасига Киевдаги намойишларни қўллаб-қувватлаб ёзилган баёнотни топширишган.

Уларнинг шу куни украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали ёнида тушган расмлари тезда интернетда тарқалади.

Ушбу расмлар Тошкентда ижодкорлар Оврўмайдонни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги хабарга илова қилинган эди.

Орадан икки кун ўтиб, милиция уларни ҳибсга олади.

Шу тариқа саккиз нафар ижодкорнинг ўз фуқаролик мавқеъларини изҳор этиш ҳаракати йирик миқдордаги жарима ва уч суткалик қамоқ жазолари билан тугайди.

"Ҳуррият" туркумидан дастурларда Би-би-си рухсат этилмаган намойиш қатнашчиларидан бири, таниқли фотограф Умида Аҳмедова ҳамда адабиётшунос олим Раҳимжон Раҳматни суҳбатга тортган.