Ўзбекистон яна интернет душманлари рўйхатида

Фото муаллифлик ҳуқуқи rwb

"Чегара билмас журналистлар" халқаро ташкилотининг "Интернет душманлари -2014" ҳисоботига кўра, мавжуд маълумотлар кўрсатишича, дунёда 32та давлат идора ва хизматлари интернетни назорат остига олиш билан шуғулланмоқда.

"Чегара билмас журналистлар" нинг интернет цензураси ҳақидаги бу йилги ҳисоботига Хитой, Эрон, Сайдия Арабистони, Куба, Бирма, Ўзбекистон, Туркманистон, Бахрайн, Ҳиндистон каби давлатлар киритилган.

Ҳисоботга қараганда, Ҳиндистон телеинформатика тараққиёти маркази, Британиядаги давлат алоқа маркази, АҚШдаги миллий хавфсизлик агентлиги, Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати, Ўзбекистоннинг ахборот ва оммавий коммуникация соҳасидаги идоралари, "Туркмантелеком", "Эрон Инқилобий гвардияси" ва бошқа кўплаб ташкилотлар интернет цензураси билан доимий машғул.

"Чегара билмас шифокорлар" Қўшма Штатларнинг миллий хавфсизлик агентлиги, ва Британиянинг давлат алоқа маркази ўзларининг махсус айғоқчилик лойиҳалари ёрдамида миллионлар адамларга талуқли ахборотни ўрганиш имконига эгалигини айтади.

Бу инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузилиши, уларнинг шахсий дахлсизлигига кириш, сўз эркинлигига тажовуз қилиш дейилади ҳисоботда.

Улар қўллаётган воситалар Эрон, Хитой, Саудия Арабистони, Туркманистон, Баҳрайн каби авторитар давлатларникидан қолишмайди ва бу давлатларга нисбатан танқидларни йўққа чиқаради. "Авторитар давлатлардаги таъқиб йўлларидан фойдаланиб туриб, қандай қилиб журналистларни ҳимоя қилиш ҳақида гапириш мумкин?" деб савол қўйилади шунингдек.

Халқаро ташкилот манбаларига биноан, Хитой нафақат ўзида интернетни чеклабгина қолмай бошқа мамлакатларга ҳам бу борада ёрдамлашмоқда.

Жумладан, Хитой Эроннинг халқаро веб тармоқларидан айро миллий "Ҳалол интернет" веб тармоғини тузиш ва интернетни тўлиқ ҳукумат назорати остига олиниши лойиҳасига кўмаклашаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Шунингдек, Хитой компютер лойиҳачилари Замбия давлатига интернет устидан назорат ўрнатишда маслаҳатлар бериб келиши айтилади.

Хитойнинг ZTE ширкати Ўзбекистон ҳукуматининг интернет кузатуви эҳтиёжларини таъминлайди, деб ёзади "Чегара билмас журналистлар".

2014 йилда интернетнинг душманлари қаторига янги учта халқаро ташкилот киритилган.

ISS World, Technology Against Crime и Milipol маълумотларни ушлаш ва интернет тизимига тўсиқ қўйиш борасида Эрон, Хитой, Бахрайн каби давлатлар билан ҳамкорлик қилиб келаётгани аниқланган.

Юқорида келтирилган "интернет душманлари" билдиришича, интернет назорати миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан олиб борилади.

Кейинги пайтда Ўзбекистонда интернет назорати янада кучайтирилгани хабар қилинмоқда. Мамлакат ичкарисида мухолиф фикрдаги интернет сайтларига кириш қийинлашган.

Би-би-си ўқувчиларининг ёзишларича, ҳозир Би-би-сининг веб сайтига кириш иложсиз, шунингдек, Озодлик, Фергана.ру, каби сайтларни ҳам очиб бўлмаяпти.

Март ойи бошида Ўзбек ҳукумати давлат идораларида хорижий электрон почталар ва интернет сайтларига киришни тақиқлаган, буни миллий манфаатларни ифодаловчи ахборотларнинг ташқарига сизиб чиқишининг олдини олиш дея изоҳлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ