Ўзбекистонда яна конституциявий ўзгартиришлар қилинаётганига сабаб нима?

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Ўзбекистон ҳукуматининг асосий газетаси - "Халқ Сўзи" хабар беришича, Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида президент, бош вазир ва парламент ваколатларига оид баъзи конституциявий ўзгартиришлар муҳокамага қўйилган.

Ислом Каримов ташаббуси билан киритилган янги қонун лойиҳасига кўра, президент ваколатларининг бир қисми бош вазир ва парламентга ўтиши кутилади.

Ушбу лойиҳадан мақсад давлат бошлиғи, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг "янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш" экани айтилмоқда.

Ўзбекистонда президентлик сайлови 2015 йилга белгиланган. Хўш, ушбу қонун нима учун айнан ҳозир муҳокамага қўйилаётир?

Би-би-си ушбу савол билан Тошкентдан мухолифат фаоли Дилором Исҳоқовага мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди