Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинаётган меҳнат муҳожирлари кўп

Сўнгги пайтларда Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинаётган меҳнат муҳожирлари сони кескин ортгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Айрим ҳолларда, меҳнат муҳожирларининг бутун бошли учоқларда ватанларига мажбуран қайтарилаётгани айтилади.

Россия Федерал Миграция хизмати маълумотига кўра, ўтган бир йилнинг ичида 600 мингдан зиёд хорижий меҳнат муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин бўлган рўйхатга киритилган.

Ушбу рўйхат муҳожирлар орасида "қора рўйхат" сифатида тилга олинади.

Айрим ўзбекистонликлар айни рўйхатга хато туфайли тушиб қолишганидан шикоят қилишади.

Бундай "қора рўйхат борасида Москвадаги ўзбек ҳуқуқбон Баҳром Ҳамроев шундай дейди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ