Ўзбекистон конституциясига яна ўзгартиришлардан асл муддао нима?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Ўзбек Сенатининг 2014 йил апрел ойидаги мажлисида Ўзбекистон конституцияси ва қатор қонунларига яна ўзгартириш киритиш мақсадидаги қарорларни қабул қилгани хабар берилди.

Ўзбек сенаторлари мамлакатда президентнинг ваколатларини бош вазирга ўтказишга изн берадиган ўзгартиришларни маъқуллаганлар.

Бу ўзгартиришлар сиёсатчилар айтишича, Ўзбекистондаги демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, қудратни бўлишиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Танқидчилар эса Президент Ислом Каримовнинг 1989 йилдан буён Ўзбекистоннинг яккаҳокими эканини айтадилар.

Мамлакатнинг ҳақиқий демократик президентлик сайлови 1991 йил охирида ўтказилган.

Президент Ислом Каримов 5 йил муддатга сайланган, бироқ Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш мақсадидаги референдум ўтказишга қарор қилинган ва президентлик муддати узайтирилган.

1999 йилда Ўзбекистонда президентлик сайлови ўтказилган ва конституцияга ўзгартиришлар боис бу сайлов жаноб Каримовнинг биринчи сайлови деб кўрилган.

Ўзбекистон конституциясига кўра, бир шахс икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

2002 йилда Ўзбекистонда яна референдум ўтказишга қарор қилинган ва президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Шу боис 2000 йилда бошланган Президент Ислом Каримовнинг илк 7 йиллик президентлик муддати 2007 йилда якунланган.

2002 йил 27 январ референдуми билан Ўзбекистонда икки палатали парламент барпо этишга қарор қилинган.

Ўзбекистон сиёсатчиларидан ҳеч ким 2007 йилда жаноб Каримовнинг яна президентлик номзодига илгари сурилиши қайси ҳуқуқий асосга эга эканини тушунтириб бера олмаганлар.

Жорий муддат Президент Ислом Каримовнинг иккинчи 7 йиллик муддати ҳисобланади ва 2014 йил охирида якунига етади.

Бироқ 2011 йилда Ўзбекистонда президентлик муддатини 7 йилдан 5 йилга камайтириш таклифи илгари сурилган, ушбу қадам мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари бир йилда ўтишини таъминлаш учун муҳимлиги билан тушунтирилган.

Ўзбекистонда навбатдаги президентлик сайлови 2015 йилга мўлжалланган.

2014 йил апрелидаги конституцияга ўзгаришлар Ўзбекистон сиёсий ҳаётига қандай янгилик олиб келиши мумкин?

Би-би-си ушбу савол билан Қўшма Штатлардан собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев ва Лондондан мустақил журналист Шоҳида Ёқубни давра суҳбатига таклиф қилди. Суҳбатни Тошпўлат Йўлдошев бошлаб беради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ