Бухоролик савдогарнинг ўлими ёки Веймардаги арвоҳ ҳикояси

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption 1920 йилларда Берлин...

1920 йиллар бошларида Веймар республикаси пойтахти Берлинга келган бадавлат савдогар Изомшоҳнинг тақдири не кечганди? У тасодиф қурбони эдими ёки Шўролар жосуслари нишонига айланганми?

Унинг оиласи ҳамон ҳақиқатни билишни истайди. Мен бу ҳақда Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги ҳамкасбим ва Изомшоҳнинг чеварасидан эшитганман.

Оила сўзлаб берадиган тарихга кўра, охирги марта у она тупроғини Бухоро Халқ Совет Республикаси раиси Файзулло Хўжаевнинг топшириғи билан тарк этган.

Изомшоҳ Олмонияда таҳсил олаётган марказий осиёлик талабаларга молиявий дастак етказиш лозим эди. Бироқ, бевақт ўлим унга зиммасига юкланган вазифаси ниҳоясига етказиш имонини бермайди.

Бухорани тарк этишидан олдин Изомшоҳ ўз рафиқасига кетар манзили Олмония шимолидаги Ҳамбург шаҳри эканини айтган. Шундай экан, у қандай қилиб Берлинга бориб қолган?

Шу ерда мен иккинчи манбаъга мурожаат қиламан: бу - тарихчи Нусратилло Наимов. Наимов бу ҳақда 1997-1998 йиллар ўрталарида "Бухоро ҳақиқати" газетасида 6та мақола чоп қилган.

Улардан бирида Бухородан 3 кишидан иборат иқтисодий ҳайъат Берлин марказий станциясига етиб келгани, улар сирли шахс билан учрашиб, у билан шаҳар четидаги меҳмонхонага боришгани тилга олинади. Эрталаб эса, ҳайъат аъзолари барчаси ўлик ҳолда топилган. Ошхонадан сизиб чиққан газ хонани тўлдирган ва ҳеч ким қайта кўзини очмаган.

Бу ростдан ҳам газ эдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Қизил юлдуз ордени - қисқа умр кўрган Бухоро Халқ Совет Республикасидан қолгани...

Улар нима учун меҳмонхонага олдин режаланганидек таксида кетишмаган? Энди бу саволларга фақат марҳумларнинг руҳларигина жавоб бериши бериши мумкин.

Афтидан, биз ҳеч қачон Изомшоҳ ўзи ҳайъат таркибида бўлган эдими йўқми деган саволга ҳам жавоб топа олмаймиз.

Ҳодисалар Совет империясининг илк кунларидаги жиддий келишмовчилик билан боғланган экан, қотиллик ортида қандай омил ётгани борасида тахмин қилишимиз мумкин. Ушбу қарама-қаршилик тарихига назар ташлаш учун мен учинчи манбаъдан фойдаланаман: у - Истанбулдан "Хорижда Туркистон кураши" китоби муаллифи Аҳад Андижон.

Бухоро Халқ Совет Республикаси мавжуд бўлган қисқа даврда Файзулло Хўжаевнинг хавотирларидан бири унинг иқтисодий тараққиёти бўлган.

Гарчи, республика дон, пахта, жун, қуруқ мева, қоракўл ва ипак экспорт қилишни бошлаган эса-да, саноат абгор ҳолатда эди.

Совет ҳукуматининг Бухорога мутахассислар гуруҳини жўнатиш истаги йўқ кўринарди. Хуллас, Хўжаев ва бошқа ислоҳотчилар қатор ёшларни илм олишлари учун Олмонияга йўллашга қарор қилишади. Аксар ота-оналар болаларини четга жўнатишга қарши бўлганлари боис ушбу таваккал амалга етим болалар танланади.

Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибида 40 нафар туркистонлик, 6 нафар татар ва 4 яҳудий, шунингдек, Туркистон Мухтор Совет республикасидан ўзбек ва қозоқ миллатига мансуб катта ёшли бир неча талаба ҳам бўлади. Хўжаев 1922 йил сентябрида уларни Олмония сафарига ҳозирлайди.

Гуруҳга бир зиёли, ислоҳотчилар ҳаракати анъанадорлар қаноти раҳбари ва Бухоро Амири саройида хизмат қилган икки шифокор ҳамроҳлик қилади.

Болалар Олмонияга етиб борганларидан сўнг немис тилини пухта ўрганишлари учун оилаларга жойлаштирилади. Улар аввал ўрта мактабга қатнайдилар, кейин педагогик ва технологик билим юртларида, шу билан бирга Берлин, Дрезден, Хейделберг ва Дармштадтдаги университетларда таҳсил олишади.

Совет ҳукумати жанубий республикаларида назоратини мустаҳкамлар экан, мусулмон аҳоли ва болшевикларга хайрихоҳ бўлмаган руслар ё-да, пантуркист турклар билан алоқаларига хавотир билан қарашади.

Совет чегараларидан ташқарида социалистик тузумни савол остига олувчи ғоялар ёйилишини олдини олиш имконсиз эди.

Болаларнинг мактабга киришларини тўхтатиш ва уйга қайтариш учун махсус жосуслар жўнатилади. Ёши каттароқ талабаларга ўқишларини давом эттиришга рухсат берилади, аммо улар Совет Иттифоқига содиқ қолиш ва номақбул дўстлар орттирмаслик юзасидан огоҳлантирилишади.

Юқорида тилга олган Бухоронинг иқтисодий ҳайъати Олмония билан тижорий алоқаларни ўрнатиши, эвазига эса, талабаларнинг молиявий эҳтиёжлари учун ёрдам олишлари лозим бўлган.

Бу Совет Иттифоқининг бирдамлигига таҳдид бўлиб кўринган ва Наимов ўз мақоласида айтмоқчи ва менинг тошкентлик ҳамкасбим ишонгани каби қотилликка омил бўлган бўлиши мумкинми?

Алал-оқибат, 1930 йиллар Совет Иттифоқи жанубида янги ташкил қилинган республикаларига қайтган талабаларнинг барчаси ҳибсга қилинган ва ё муҳожиротга кетганди. Улардан бир нафаригина омон қолган.

Шу асно улар Марказий Осиё зиёлилари бошига тушган тақдирни бўлишдилар - тириклар ёдидан чиқмайдиган руҳларга айландилар?

Бу мавзуда батафсилроқ