Ўзбекистон президенти баъзи ваколатларини бош вазирга топширди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption 2011 йилдан бери Ўзбекистонда бош вазир ваколатларини кенгайтириш тенденцияси амалга оширилаётган бўлсада, Президент Каримовнинг рухсатисиз сиёсий қарорлар қабул қилинмайди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов президент, бош вазир ва парламентнинг ваколатлари бўйича конституцияга ўзгартириш киритувчи қонунни тасдиқлаган. Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг "Халқ сўзи" газетаси хабар тарқатди.

Қонунга кўра, президентнинг баъзи ваколатлари бош вазирга ўтади. Хусусан, президент эндиликда бош вазирнинг таклифи билан вазирликлар ва давлат қўмиталарини барпо этиши ва тарқатиб юбориши мумкин.

Ўзгартирилган 98-моддада айтилишича, бош вазир парламентнинг қуйи палатасида аксар ўринларга эга партия ёки ўринларнинг камида ярмига эга бўлган қатор партиялар томонидан тайинланади.

Бугундан бошлаб парламент бош вазирга қарши ишончсизлик овозини беришини мумкин. У тақдирда, президент бутун Вазирлар Маҳкамасини тарқатиб юборади.

78-модда Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини мувофиқлаштириш йўлидаги парламент палаталарининг роллари ва ваколатларини кенгайтиради.

Унга биноан, номзоди илгари сурилган бош вазир парламентда ўз номзодлиги муҳокама қилинаётган вақтда Вазирлар Кенгашининг қисқа ва узоқ муддатли дастури амалларини парламентга тақдим қилиши керак.

Ундан ташқари, ҳукумат мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисоди вазият ҳақида ҳар йили парламентга ҳисобот топшириши керак.

Парламент ваколатларига энди, шунингдек, президентлик сайловлари, парламент сайловлари ва миллий референдумларни ташкиллаштирувчи марказий сайлов комиссиясини барпо этиш вазифаси киради.

Your contact details
Disclaimer