АҚШ расмийси Ўзбекистонда нималарни муҳокама қилиши мумкин?

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг муовини Вилям Бёрнс Тошкентга сафар қилган.

У эртага Қозоғистон пойтахтига ҳам бориши режалаштирилган.

Жаноб Бёрнс икки давлат раҳбарияти, вазирлар ва бошқа нуфузли расмийлар билан учрашади, бироқ қандайдир янги битим имзоланиши кутилмаган.

Айни дамда Бёрнс жаноблари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига АҚШ Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин ҳам ўзаро яқин ҳамкорлик давом этишига ишонтиришмоқчи экани айтилади.

АҚШнинг иккинчи энг нуфузли дипломати Ўзбекистонда нималарни муҳокама қилиши мумкин? Ушбу савол билан Би-би-си собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002