"Ўзбек қизлар Покистондаги секс қуллигидан қочишган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Ўзбек қизларининг Осиё давлатларида фохишабозликка мажбурланиши тез-тез хабар қилинади

Покистонда маҳкама секс қули бўлиб ишлатиб келинган икки ўзбекистонлик қизнинг ватанларига депортация этилиши бўйича қарор чиқарган.

Tribune Express нашри хабар қилишича, Нодира ва Виктория исмли қизлар одам савдоси билан шуғулланган Первайз исмли шахснинг 1000 долларлик маошли ҳалол иш ваъдасига ишониб Покистонга келганлар.

Бироқ, Исломободга келишлари билан улар фохишаликка мажбурланганлар.

Қизларнинг тўлиқ исмлари ё ёши ҳақида маълумот берилмаяпти.

Первайз ҳозирда Федерал тергов агентлигининг инсон савдосига қарши курашувчи бўлими томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистон элчихонасида бошпана топган икки қиз маҳкама ишида қатнашмаганлар.

Федерал тергов агентлигининг икки ходими Ўзбекистон элчихонасида ва элчихона расмийлари ёрдамида Виктория ва Нодиранинг кўрсатмаларини ёзиб олганлар.

Ўзбекистонлик қизларнинг иш ваъдаси билан хусусан Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россияга олиб келинишлари ва фохишабозликка мажбурланишлари бу мамлакатларнинг маҳаллий матбуотида хабар бериб келинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer