Пора учун жазо кучайтирилгани порахўрликни камайтирадими?

Ўзбекистонда пора олиш ва бериш учун жазо чоралари кучайтирилган.

Мамлакат парламенти апрел ойи бошида қабул қилган Ўзбекистон Жиноят Кодексига ўзгартиришларни Президент Ислом Каримов 14 май куни имзолаган.

15 майда матбуотда эълон қилиниши билан порахўрликка доир янги қонунчилик ҳам кучга кирган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 211 ва 212-бандлари ўзгартирилган.

Энди порахўрлик жинояти учун Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ўзбекистон дунёдаги коррупция ва порхўрлик энг авж олган мамлакатлардан бири деб кўрилади, жазо кучайтирилгани энди порахўрликни камайтирадими?

Би-би-си ушбу саволни ҳозир Францияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик таниқли инсон ҳақлари фаоли Толиб Ёқубовга берди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ