Латвия нимаси билан ўзбекистонликларни ўзига жалб қилади?

Латвия Президенти Андрис Берзинш Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Латвия Президенти Андрис Берзиншнинг Ўзбекистонга уч кунлик сафари бошланган.

Унга кўп сондаги латиш тадбиркорлари ҳамроҳлик қилаяпти.

Давлат назоратидаги Ўзбекистон матбуоти хабар қилишича, Латвия президентининг Ўзбекистонга ташрифи пайти "икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик аҳволи ва истиқболи муҳокама қилинади, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилади".

Жаноб Берзиншнинг музейлару-Самарқандга саёҳатларидан ташқари Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларига визани бекор қилиш ҳақидаги шартнома ҳам имзоланиши кўзда тутилгани хабар қилинган.

Қатор Интернет нашрлари эса 585 ўзбекистонлик пулдорнинг ҳар бири Латвияда камида 142 минг Еврога кўчмас мулк сотиб олганлари ҳақидаги хабарларни тарқатганлар.

Москвадаги Ferghananews.com ахборот агентлиги хабар қилишича, Латвияда яшаш гувоҳномаси(вид на жительство)ни қўлга киритиш истагидаги собиқ Шўро республикалари фуқароларининг сони ортиб бормоқда.

Ferghananews.com Латвияда рўйхатдан ўтган ва МДҲ мамлакатлари фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиб беришда кўмаклашадиган "Schengen Property" ширкати маълумотларига таянган.

Латвия Оврўпо Иттифоқига аъзо давлат ва Латвияда камида 142000 Еврога кўчмас мулк сотиб олиш бутун Шенген визаси ҳудудида эмин-эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

"Schengen Property" ширкати маълумотларига кўра, 2010 йилнинг ўртасидан 2014 йил 8 майигача 9545 МДҲ фуқароси Латвияда кўчмас мулк сотиб олган.

Улар орасида 8116 Россия фуқароси, 1171 Хитой, 806 Украина, 585 Ўзбекистон фуқароси уй сотиб олган.

Ferghananews.com шу кеча-кундузда Латвияда яшаш гувоҳномасига эга бўлиш учун 142000 Евро талаб қилинаётган бўлса, 1 сентябрдан бошлаб бу рақам 250000 Евро этиб белгиланишини хабар қилган.

Хўш, Латвия учун Ўзбекистон нимаси билан муҳим?

Латвиядаги мулклар бўйича махсус журналистик текширув ўтказган Лондондаги Журналистик Тадқиқот мактаби директори Шоҳида Ёқуб айтишича, бугунги кунга келиб Ўзбекистон ёки ўзбекистонликлар Латвия иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик бешталикка кирган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ