Ўзбекистонликлар ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишидан розими?

Ўзбекистондаги Ижтимоий фикр маркази ўтказган омма фикрини ўрганиш сўрови натижаларига кўра, сўралганларнинг 93 фоизи ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминлаши даражасидан тўла қониқишларини айтишган.

Ўзбекистондаги сўровлар бу каби натижаларни мутассил равишда намоён этиб келиши билан бирга, айни вақтда қатор халқаро ташкилотлар инсон ҳуқуқлари вазиятига баҳо берар эканлар, Ўзбекистонни ҳамиша фуқаролар ҳуқуқлари энг кўп топталадиган, вазият ўта абгор мамлакатлар сафига қўшиб келадилар.

Нима учун ўртада бу каби фарқ кўринади? Би-би-си Ижтимоий фикр маркази директори ўринбосари Марат Ҳожимуҳамедов билан суҳбатлашиб, дастлаб сўровда кимлар иштирок этганлиги билан қизиқди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ижтимоий Фикр маркази ўтказган сўровга Ўзбекистонлик мустақил ҳимоячиларнинг муносабат қандай? Ҳимоячи Руҳиддин Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.