Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тянанмен ва Андижон: ўхшаш ва фарқли жиҳатлар

Бундан 9 йил муқаддам Андижоннинг Бобур майдонида юз берган воқеалар миқёси жиҳатдан Тянанмен қирғинига қиёсланган эди.

Хитойдаги каби Ўзбекистонда ҳам юзлаб намойишчиларнинг ўлимига олиб келган қонли воқеаларни хотирлаш, улар ҳақида ёзиш тақиқланган.

Ҳар икки ҳодисалардан кейин мавжуд тузумларнинг қулаши ҳақидаги башоратлар янграганди.

Аммо Хитойнинг коммунистик раҳбарияти навбатдаги 5 йиллик режаларини тузишда давом этаркан, Президент Ислом Каримов яна бир муддат президентликда қолишини эълон қилди.

Би-би-си Тянанмен ва Андижон воқеалари, Хитой ва Ўзбекистоннинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида АҚШдан собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатлашган.