Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда видеорегистраторлар тақиқландими?

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг автомобилларга видеорегистратор ўрнатишга русхат этилмаслиги ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама ва норозиликларга сабаб бўлган.

27 май куни ўтган тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Йўл Ҳаракати бошқармаси мулозими видеорегистраторларга рухсат этилмаслигини айтган, аммо ҳеч қандай қонуний асос келтирмаган.

Кейинроқ мулозимнинг ушбу изоҳини чоп этган ИИВнинг "Постда" рўзномаси ҳам ҳеч қандай ҳуқуқий шарҳ бермаган.

Чекловлар Йўл-патрул хизмати (олдинги ДАН- таҳр.) ходимларининг ҳайдовчиларга нисбатан қўполлиги ва ноқонуний ҳаракатлари ёзиб олинган тасвирлар интернетда чоп этилиши ортидан пайдо бўлмоқда.

Мустақил ҳуқуқшуносларни ўзида бирлаштирган tashabbus.uz сайти эксперти Миракмал Ниёзматовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, видеорегистраторларга қўйилган чеклов ноқонунийдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.