Аудиони юкланг

Юқори сифат mp3 (3 Mb)

Каримов Жанубий Кореянинг "Овросиё" лойиҳасини дастаклайдими?

16 Июн 2014 Сўнгги янгиланиш: 11:47 GMT 16:47 UZT

Пак хоним Президент Каримов билан иқтисодий муносабатларни муҳокама қилади

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистонга уч кунлик ташрифини бошламоқда.

Икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар Президент Каримов билан музокаралар марказида бўлиши кутилмоқда.

Корея матбуотига кўра, кейинроқ Қозоғистонга ҳам сафар қилиши кутилаётган Пак хоним минтақа раҳбарлари билан музокаралар чоғида ўзининг "Овросиё Ташаббуси" нинг тамал тошини қўйишга ҳаракат қилади.

Ўтган йил октябрида эълон қилинган ташаббус Овросиё минтақасидаги давлатлар ўртасида кўпроқ логистика ва энергетика инфратузилмаларини ташкил қилиш ва савдони эркинлаштириш орқали Оврўпо Иттифоқига ўхшаш йирик умумий бозорни яратишни назарда тутади.

Таҳлилчиларга кўра,шу йўл билан шарқдаги Жанубий Корея қадимий Ипак Йўлига қўшилишга умид қилмоқда.

Президент Ислом Каримов ўтган ой Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасида тузилган Овросиё Иттифоқи аъзо давлатлар мустақиллигига таҳдид солишини айтган, аммо Жанубий Корея билан муҳим иқтисодий алоқаларга эга бўлган Ўзбекистон раҳбари расмий Сеулнинг таклифини хуш қаршилаши мумкинлиги айтилмоқда.

Бироқ ҳозирнинг ўзида Путиннинг Овросиё Иттифоқига аъзо бўлган Қозоғистон бу ташаббусга қандай қарайди?.

Би-би-си ушбу мавзуда Остонадаги Овросиё Университети доценти, иқтисодчи Сапарбой Жубаев билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002.