Темур Тўрабоев: биргина 'ой' сўзи устида олти ой изландим

Фақат "Т" ҳарфи билан бошланадиган сўзлардан "Теорема" романини ёзган ёзувчи Темур Тўрабоев билан суҳбат.

Бир ҳарфдан бошланувчи сўзлардан Ўзбек тилида роман шаклидаги бадиий асар биринчи бор кузатилмоқда.

Адиб ўзининг биринчи романини тугатганини маълум қилган.

Темур Тўрабоев ҳаммаси бўлиб тўртта роман ёзишни ният қилган.

Ёзувчи асарида "Т" ҳарфи билан бошланган 1571 та сўзни 15146 марта ишлатган.

Профессор Суюн Каримов шундай ёзган:

"Ўзбек тилининг изоҳли луғати беш жилдлигини олиб қарсак, унда "т" товуши билан бошланувчи 2684 та сўзга дуч келдик. Бу ерда гап сўзлар нисбатининг тенг келган-келмаганлигида эмас. Муаллиф она тилимизаги "т" билан бошланувчи луғатдаги барча сўзлардан фойдаланмагани аниқ. Аслида, бу муаллифнинг вазифасига кирмайди ҳам. Унда гап нимада? Гап муаллифнинг мавжуд сўзлардан қандай фойдаланганлигида, уларнинг бадиий-эстетик имкониятларини қай даражада юзага чиқара олганлигида. Айни пайтда, "изоҳли луғат"да учрамаган сўзларни қадимги тилимиздан, шеваларимиздан олиб, уларни бадиият майдонига дадил олиб кирганлигида ва уларга ҳам маълум маънода бадиий-эстетик вазифа юклай олганлигида", деб ёзади Суюн Каримов.

Би-би-си билан суҳбатда Темур Тўрабоев "кечаси осмонга ой чиқди" деган гапни фақат "Т" ҳарфи билан ифодалаш мақсадида олти ой изланганини айтди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ