"Темир тулпор"ларда темир-терсак

Image caption "Техника асри"нинг манзаралари

XXI аср техника асрими?

Техникани темирсиз тасаввур қилиш мушкул.

Шўролар даврида мактаб кўрганлар "металлолом" йиғиш кампаниясини яхши эслашлари тайин.

Эшак аравада шиша идишларни резина пуфакларга алмаштириб юрадиганлар ҳам бўлгич эди яқин-яқингача...

Image caption Ҳақиқий арава!..

Ҳозир Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг баъзи минтақаларида "бакалашка" йиғиб юрганлар ҳам талайгина экан...

Аммо ҳеч ҳақи қолмаган эски "темир тулпор"ларда темир-терсак йиғиш ... Тошкентда ҳам урфга айланмоқда деб хабар қилади мухбирларимиздан бири.

Image caption Металлолом "маркази"

Айримлар йўл қоидалари ҳақида ташвиш билдирса, бошқалар ободончиликка ҳисса қўшиб, кўча-куйларни тозалашмоқда, деган фикрда...

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02