Давлат идора-ташкилотларининг ходимлари мажбурий чопиққа чиқарилаяпти

Шу кеча-кундузда Ўзбекистон пахта далаларида ғўза чопиғи давом этмоқда, жойлардан олинаётган хабарларга кўра, бюджет идора-ташкилотларининг ходимлари ёппасига текин чопиқ ишларига жалб қилинганлар.

Бу АҚШ Давлат департаментининг куни-кеча эълон қилган замонавий қулликка бағишланган ҳисоботида таъкидланган Ўзбекистон ҳукумати ўз халқини қулликка солаётгани ҳақидаги баёнотни бир маънода тасдиқлайди.

Жиззах вилоятидаги аҳвол ҳақида инсон хақлари фаоли Ўктам Пардаев шундай дейди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Пахта Ўзбекистон учун стратегик маҳсулот ҳисобланади, бироқ Ўзбекистон ҳукумати пахта ва дон етиштиришни эркинлаштириш ҳақидаги чақириқларни рад этиб келади.

Қашқадарёлик фаол Нодир Аҳадов фикрича, арзон пахта етиштириш истаги давлат идора-ташкилотларининг ходимларини мажбурий меҳнатга олиб чиқадиган асосий омилдир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02