Ижтимоий минбар: Ўзбекистонда Рамазон талабларини бажариш осонми?

Ўзбекистон халқи ҳам дунё мусулмонлари қаторида муқаддас Рамазон ойини нишонламоқда. Кўпчилик ўзбекистонлик мусулмонлар ҳам Рамазон ойининг асосий талабига мувофиқ рўза тутишган.

Аммо, Ўзбекистонда рўза тутиш нақадар осон? Рўза ойининг жазирама иссиқ кунларга тўғри келгани, ҳарорат баъзи ҳудудларда +45 даражадан ошгани ҳисобга олинса, озиқ-овқат ва сувсиз юриш нақадар осон ё қийин?

Иссиқ кунларда рўза тутиш соғлигингизга қандай таъсир қилади деб ўйлайсиз?

Айни дамда, Ўзбекистон аҳлининг асосан мусулмон бўлишига қарамай, мамлакатда ибодат имкониятлари чекланган.

Хусусан, Ўзбекистонда ҳукумат расмийлари томонидан белгиланган жомеъ масжидларидагина Таровиҳ намозини ўқиш мумкин.

Баъзи вилоятларда, айтилишича, бир гуруҳ бўлиб кимнингдир уйида, ёки рухсати бўлмаган маҳалла масжидларида Таровиҳ намозини ўқиш мумкин эмас. Лекин, ифтор бўлаётган уйда Таровиҳ намозини ўқий оласизми?

Яна айрим вилоятларда эса, ёшларнинг, хусусан ўсмир болаларнинг масжидларга намоз ўқиш учун киришларига чеклов қўйилган. Ўтмишда мактаблар ва ота-оналарга бу тажрибани ўсмирлар ўртасида чеклаш кўрсатмаси берилган.

Сизнинг ҳудудда бунга боғлиқ вазият қандай?

Ундан ташқари, рўза тутиш, ифторлик ва бошқа Рамазон ойи билан боғлиқ хусусиятлар сизнинг рўзғорингиз ва кирим-чиқимингизга қандай таъсир қилаяпти?

Умуман, Ўзбекистонда мусулмон бўла туриб Рамазон ойи талабаларини бажарариш қанчалар осон ё қийин?

Ижтимоий минбар рукнимизнинг бу сафарги мавзуси айнан шу борадаги фикрларингизга асосланади. Фикрларингизни Фейсбук ва Одноклассники тармоқларидаги саҳифаларимизда қолдиринг!

Шунингдек, бошқа фолловерларимиз қолдирган шарҳларга ҳам фикр билдиришингиз мумкин.

Seva Mir: Узбекистонда хусусан Тошкентда вояга етган мусулмонлар бемалол роза тутишлари мумкин хали хеч кандай чеклов хакида эшитганим йук...кийин осонлигига келсак, бу хар бир инсоннинг иродасига боглик..иродаси кучли дини мустахкам инсон учун роза тутиш бу байрам...розанинг розгорга таъсирига келсак.....канака таъсири болиши мумкин хамма борига шукур килиб, етказганига каноат килиб ифтор килади манимча...

Khamidulla Kosimov: Nma dgani bu " issiq kunlarda ruza tutiw sog'lig'ingizga qanday tasir qiladi " ? Kunlani issiqligigayam O'zbekiston hukumatini ayblarsila balki ? MUQADDAS RAMAZON OYIDA ruzador buliw insonni fariwtalaga tenglawtiradigan amal buganda kuchani issiq sovuqligi kam ahamiyatga ega !!! Ruza tutiw qanchali qiyin bulsa ajriyam wunga yarawa buladi In sha Alloh !!!

Khamidulla Kosimov: Yo tovba yozolaman db hammabbular bumas narsalani yozavurarkandee. Usmir bollani keliwi cheklaniwiga kelinsa buni Taroveh namozlarida Imomlani uzidanam ewitsa buladi bu oddiy xolat. nega ? Malumki taroveh 1.5 -2 poradan quron tuwiriladi masjidga qarab bu 1 yarim soattan 2 soatgcha vaxt oladi bu xazilakam vaxtamas wu vaxt oraligida yow bolla zerikib chalg'ib bir biri bn gaplawib atrofdi kattalani chalg'ita bowlidi wu sababdan cheklatiladi . Ln sila telada keltirib utgan holatlaga yaqin holattiyam ewitmaganman !!!

Мутабар Таджибаева: Мен Ўзбекистондги аёллар қамоқхонасидаги муслима маҳкумаларга муборак рамазон ойида ўтказиладиган босимлар ҳақида фикр билдирмоқчийдим.

Энг аввало Рамазон ойи бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Диний кўмитасидан домуллолару,отин ойилардан ташкил топган тарғибот гуруҳи аёллар қамоқхонасига ташриф буюрардилар.

Ўша казо казо, телевизор экранидан тушмайдиган мунофиқлар билан учрашишга қамоқхонанинг қора рўйхатида турган "вахобий"ларни барчасини иштирок этиши шарт эди. Ўша вахобийлар рўйхатининг бошида турган бўлганим учун мени ҳам мажбуран олиб кирардилар клубга. У ердаги домуллолар ва отин ойилар хукуматга малайлик қилишга шунчалик интиқ эдиларки, адолатсизлик қурбони бўлиб қамоқхоналарда ўтирган онаси тенги, бувиси тенги аёлларга ислом фарз қилган амалларни бажармаслик гуноҳ эмаслиги ҳақида ваъзлар ўқирдилар. Улар махкумаларни рўза тутмасликка, қамоқхона ички тартиб қоидасини бузиб, сахарлик қилиш учун турмасликка, оғиз очиш бахонаси билан уч тўрт махкумани бир жойда тўпланмасликка, дуохонлик қилмасликка даъват қилардилар.

Қамоқхона маъмурлари талабларига итоат этмасдан рўза тутаётган махкумаларни эрталаб сахарлик қилишлари учун умуман имкониятлар қолдиришмасди. Энг аввало махкумаларни барчасини, айниқса диний эътиқоди учун қамалган ва рўза тутиши аниқ бўлган махкумаларни кунига уч маҳал ошхонага киришга ва овқат олиб ейишга мажбур қилишарди. Махкумалар ошхонага кирардилар ва гўёки овқатланаётгандек оғизларини қимирлатиб ўтирардилар.

Қамоқхона ошхонасидан бирор бир махкумани ўзига тегишли бўлган буханка нон бўлагини олиб чиқишига рухсат берилмасди. Рамазон ойида рўза тутадиган махкумаларни тумбочкалари, сумкалари тинимсиз тинтувдан ўтказиларди. Агар бирор бир махкумадан қамоқхонанинг нони бўлаги чиқса, билингки шу куни ўша махкума жазо изоляторига қамаларди.

Қамоқхонадаги "қулоқлар"га ҳам рамазон ойида кун туғарди - қайси махкума ярим кечаси ўрнидан туриб яширинча сахарлик қилди, дарҳол аризалар уюштириларди, нима эмиш "палончи ваҳобий ярим кечаси ўрнидан туриб, нимадир қилгани сабабли "қулоқ"ни уйқуси бузилганмиш ва уни тахминича "вахобий" рўза тутганмиш ва эрталаб туриб сахарлик қилганмиш.

Бу мавзуда истаганча гапириш мумкин. Афсуски ҳарқанча гапирманг, ҳарқанча бонг урманг, бугунги кундаги аёллар қамоқхонасидаги диний эътиқоди мустахкам муслималар ҳар қандай тайзиқ ва босимларга қарамай рамазон ойидаги амалларини бажариб рўза тутмоқдалар ва уларга нисбатан қийноқлар ҳанузгача бир ҳилда давом этмоқда.

Mohira Sultanova: Men ko'pgina hukumat ishhonalarida prezident farmoni bilan ruzador hodimlarni ish vaqti bir soatga kisqargan deb eshittim. Shu rostmi?

Iroda D'Fargona: Аввало барча Мусулмон ахлини Мукаддас - Рамазон ойлари билан табриклайман ва бутун рузадорларга килган тоьат ибодатларини Яратганнинг Узи кабул килишлигини тилаб коламан. Энди уз шахсий фикрларимни уртоклашсам. Такдир такозоси ила Она диёримдан узокда , мусофирман. лекин бу хеч бир вакт мени руза тутмаслигим учун бир бахона булмади. Ешлигимдан барча оила аьзоларимиз (кариндош-уругларнинг барчаси) бу ойни интиклик билан кутишар ва албатта бутун тайёргарликлар мавсумга кура бошланарди. Бу ойнинг сарф-харажатлари бошка ойларга нисбатан бироз купрок булар эди.Нега? Чунки, узбекнинг бутун тансик таьомлари,бозордаги oзгина кимматрок мевалар, мол гушти урнига "бор-э куй гушти олиб кел" лар,охирги хафтасида оила улугларию-кариндошларга совга олишлар булар хаммаси бу улуг ойга мансуб. Бу ойни Байрам сифатида карши олардик. Сахарлик, ифторлик, жамоат-жам булиб оила эркакларининг масжидга Тарових укишга йуналишларию,кавм-кариндошларнинг, куни -кушниларнинг, ёру-биродарларнинг ифтор таклифларига зиёрат этишлари, биз кичкинтойларнинг бу ой катталар каторида руза тутганимиз учун рагбарлантирилишимиз,анча-мунча шухликларга Рамазон- шариф хурмати кечирилишимиз, узок муддат гина-кудратда юрганларнинг ярашишини эшитиш, ва бунга кувониш шу билан бирга Рамазон ойи охирида катталарни, узок кариндош -уругларни , бутун кавмнинг биринчи Хайит кунида ота -она уйига бориб зиёрат этиш ва улардан хайитликлар (асосан пул бериларди бизда) олиш, совгалар такдим этиш каби удумлар уйлайманки хар кандай хароратни, сувсизликни енгиб утади. Мен ана шу тизимда усиб улгайдим. Оиламизда, махаллада Рамазон ойида руза тутмаслик гунох каторида,"айб" хам эди.Рамазон ойида руза тутмаган инсон имкон кадар буни сир тутарди, сир тутардики бошкалар олдида мулзам булмасин. Инсоннинг бу ойда мумкин соглиги туфайли тута олмаслиги ёинки бошка бир турли сабаларга кура руза амалларини бажара олмаслиги хеч кимни кизиктирмас ва бу инсон махалла тарафидан албатта "мухокама" киланар ва бу "мухокама" ана уша инсон кулогига етиб борар эди. Бу бир одатий ва шу билан бирга мажбурий холга хам келтирилгани туфайли мумкин бизлар буни истар истамас амал килишга ва бу йиллар давомида бир рефлекс холатига айланган. Шуни хам унутмаслик керакки , биз Узбеклар Сув келса симириб, тош келса кемирган сабр-бардошли, иродали, матонатли халкмиз. Узбекистонда руза тутишнинг осон тарафлари бунлар-сиз ёлгиз эмассиз. Жамоа булиб руза тутиш мусофирчиликда ёлгиз рузадор булишдан АНЧА осон. Навбатдаги савол кyпрок сиёсатга еинки Узбекистонда мендан кура купрок биладиган юртдошларимга тааьлукли экан , у мавзуга тухталмасам максадга мувофик дейман.Нишолдани согиндим....

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ