Бруклинда икки ёшли ўзбек қизалоқ сувга чўкиб ҳалок бўлган

Image caption Нью Йоркда кўплаб ўзбеклар яшайди.

Америкадаги "Ватандош" веб сайтининг ёзишича, 5 июл куни Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида паркда йўқолиб қолган икки ёшли қизалоқ боғдаги кўлнинг тубидан жонсиз топилган.

Асли ўзбекистонлик оила 2010 йилдан буён АҚШда меҳнат муҳожирлигида бўлган, қизчанинг отаси такси ҳайдовчи бўлиб ишлагани айтилади.

Фожеа юз берган кунда қизчанинг ота-онаси дўстлари билан бирга паркка дам олишга чиққанлар.

Икки ёшли Рухшона исмли қизалоқ ва яна бир боланинг йўқолгани маълум бўлгач, зудликда қидирув ишлари бошланади.

Йўқолган болаларни полиция билан бирга оддий одамлар ҳам қидиришди, деб хабар беради "Ватандош" сайти.

Қидирув давомида қизалоқнинг қариндоши бўлган 4 ёшлардаги бола кийимлари ҳўл ҳолда тирик топилади.

Фарзандининг сувга чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабари берилгач, қизчанинг онаси касалхонага олиб кетилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02