Ижтимоий минбар: милиция ва МХХ қонундан ташқаридами?

  • 23 Июл 2014

Хабарларга кўра, Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатси- Олий Мажлис 2012 йил ноябрида "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тайёрлашга киришганди.

Ўзбекистондаги нашрлар ўша пайт бу ҳақда расмий хабар тарқатишган.

Ички ишлар вазирлигининг расмий вебсайти ҳам қонунни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузилгани ҳақида хабар берган эди.

Аммо орадан қарийб 2 йил ўтиб, қонуннинг тақдири мавҳумлигича қолмоқда.

Би-Би-Сининг Ўзбекистондаги расмий идораларга мурожаатларимиздан шу нарса маълум бўлаяптики, ҳеч ким милиция ҳақидаги қонун устида ишлаётгани йўқ ва яқин орада бундай қонун қабул қилинишини кутиш ҳам қийин.

Би-Би-си жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили-Омбудсман идорасига айни масалада мурожаат қилди.

Ушбу идорада эксперти Дилноза Муратова Омбудсман институти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эмаслиги ва милиция ҳақидаги қонундан хабарлари йўқлигини айтди. Омбудсман вакилининг бизга айтишича, 2009 йилда "Жиноий ишлар бўйича ҳибсда сақлашга доир" қонун муҳокамаларида қатнашишган. Аммо милиция ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш жараёнига Омбудсман таклиф этилмаган ва бу жараён қайси босқичда эканини ҳам билишмайди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари милиция ва махсус хизматлар ҳақидаги қонунларнинг йўқлиги мамлакатда қонунсизликнинг авж олиши, жумладан, ноқонуний ҳибсга олишлар ва қийноқларнинг кенг тарқалишига олиб келганлигини таъкидлашади.

Уларга кўра, ушбу ҳолат қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа кўринишлари учун масъул бўлган айни идоралар ходимларини жазога тортишни қийинлаштиради.

Ушбу мавзуда фикрлари билан ўртоқлашган ва исми ошкор этилишини истамаган собиқ милиция ходими : "Милиция ҳақида қонун қабул қилинса яхши бўларди. Биз ҳам одамга ўхшаб дам олардик бола-чақамиз билан. Ҳозирнинг ўзидан мустақилликка усиление бошланган, шу билан 3 ой ит ётиш-мирза туриш. Ҳамма милицияни ёмон кўради, аммо давлат милицияни 25 йилдан бери ҳеч қандай қонунсиз эксплуатация қилиб келаётганини ҳамма билмаса керак. Ҳозир кўпчиликни пенсиядан ҳам маҳрум қилишаяпти. Тошкент шаҳрида пенсияга чиқиш арафасида ишдан ҳайдалганларни пенсияга тиклаш нархи 2000 доллар...", дейди.

Хўш, Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш нега узоққа чўзилмоқда?.

Ҳозиргача милиция ҳақида махсус қонуннинг қабул қилинмаганига сабаб нима, деб ўйлайсиз?.

Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳақидаги қонун керакми?.

Ушбу идоралар ходимларининг ўзбошимчаликларига шахсан гувоҳ бўлганмисиз?.

Бу қонунлар қабул қилингани тақдирда, Ўзбекистондаги аҳвол ўзгаради, деб ишонасизми?.

Фикрларингизни Facebook даги BBCUzbek саҳифасида қолдиринг.

Шарҳингизни Whatsapp орқали ҳам йўллашингиз мумкин, телефонимиз: +44-78-58-86-00-02

Gulshan Karaeva: Қонун ишлаб чиқилди ҳам дейлик,бундан наф бўладими?. Гап шунда!

Talib Yakubov: "Милиция ҳақидаги қонун керакми?" деган савол "Прокуратура ҳақидаги қонун керакми?" ёки "Суд ҳақидаги қонун керакми?" деган саволларга тенгкучли. Бироқ прокуратура ва суд ҳақида қонунлар бор, нега милиция ҳақида қонун бўлмаслиги керак? Давлат структуралари шакллантирилаётган пайтда давлат ҳар бир ташкилоти ҳақида Парламент қонун қабул қилиши шарт. Акс ҳолда ташкилот қонунчилик майдонидан ташқарида қолади, яъни ноқонуний ташкилот бўлиб, унинг ҳар қандай фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Ташкилот катта-кичиклигидан қатъий назар!. Иккита кучишлатар ташкилот - Милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати - хавфсизлик учун жавобгар: 1) Милиция - жамият хавфсизлигини; 2) МХХ - давлат хавфсизлигини таъминлаши керак. Иккови бир нарса эмасми? Йўқ. МХХ ички хавфсизлик билан бирга ташқи хавфдан давлатни ҳимоя қилиши керак. Милициянинг функцияси торроқ - у жамиятдаги уруш-жанжал, Жиноий кодексда кўрсатилган 104-113, 120, 122, 123, 127, 130-135, 137-140, 164-166, 168-174, 176-181, 184, 185, 185-1, 188-192, 213, 214, 222, 224, 226-229, 243, 247-250, 259-263, 266-278 моддаларда назарда тутилган жиноятларга қарши курашади. МХХ эса 150-163, 182, 223, 246 моддаларда кўзда тутилган жиноятларга қарши курашади (ЎзР ЖПКнинг 345-моддасига қаранг). Бошқача айтганда, бу икки ташкилот ўз моҳиятига кўра давлатнинг энг керакли ташкилотларидир. Бироқ бу икки ташкилот ҳақида Ўзбекистон парламенти ҳеч қачон қонун қабул қилган эмас. МХХ ҳақида И.Каримов чиқарга фармон бор, холос. Бироқ у қонун кучига эга эмас. Шундай қилиб, И.Каримов Ўзбекистонни чорак аср давомида ноқонуний ташкилотлар ёрдамида бошқармоқда. Қароқчи учун қонун борми-йўқми, деган савол инсоният ақлини танигандан бери муҳокама қилинади. Ечим ҳамма вақт битта бўлган: ЙЎҚ! Қароқчи қонунни нима қилади? У бировни талаши учун қонун бўлиши шарт эмас. Ўзбекистонда Милиция ва МХХга бошдан-бош айни қароқчи мақоми берилган - бу И.Каримовнинг "кашфиёти". Бирорта постсовет давлатида бундай ҳолат кузатилмайди. Биргина шунинг ўзи И.Каримовни судга тортиш учун етарли.

Ali Khan: Қачон ҳокимиятни собиқ коммунист госпланчилармас, либерал қарашдаги одам бошқарса, ўшанда яхши тарафга ўзгариш кутса бўлади. Унгача эса коррупция гуркирашдан, амалдор халқни талашдан, органлар эса, ишларни "эскичасига" ёпиб, ўзларини қонунни тепасида деб ҳисоблашдан тўхтамайди.

Bashorat Eshova: Xozirgi miliciya xodimlari chala savod. Qonun ishlab chiqilgani bilan xech kim amal qilmaydi.

Умида Ахмедова: Ҳеч нарса ўзгармайди. Сталинни Конституцияси дунёда энг яхши конституция бўлган!.

Zeynep Can: Adolat yo'q Özbekistonda qonun hammaga barobar bo'lişi kerak.

Iroda Choriyeva: Танқидлар, баъзи камчиликлар юртимиз, халқимиз осойишталигини бузмасин, ҳар бир соҳада паст-баланд қирралар бор, аммо ҳар бир қилинган ножўя ишга жазо бўлади, қайтар Дунё дейдилар...

Abdusalom Ergashev: Куни кеча,25 июль куни Фаргона вилоятининг Чимён кишлоги марказидаги бозор худудида узунлиги 20 метрча келадиган майдонга кичик-кичик 5 та дуконча кураётган Улугбек исмли тадбиркор ёнига Фаргона тумани хокими,унинг янги тайинланган Акмал исмли биринчи уринбосари,туман ички ишлар булимининг Аъзам исмли уринбосари ва туман архитектори келишиб бу дуконларни бузиб ташлашга карор килдик,дейишган.Сабабини сураган тадбиркорни кулидан купол равишда бир чеккага тортган милиция булими вакили Аъзам,шу дуконларингнинг иккитасини менга берасан,шунда колган дуконларингнинг хужжатларини узим тугрилаб бераман,деган.Улугбек бу таклифга кунмаслигини,чунки бу дуконлар курилишига каттагина маблаг сарфлаганини айтса,булмасам узингдан кур,деб кетган.Эртасига милиция булими рахбари уринбосари Аъзам роса чошгох пайтида бир "Самсун" тракторини олиб келиб атрофдаги 500 дан ортик одамлар куз олдида трактор хайдовчисига дуконларни бузишга буйрук берган.Тракторчи рад килса 15 суткага камаб куйиш билан куркитган.Дуконлари бузилишига тек караб туролмаган тадбиркор каршилик курсатиб трактор йулига чикса Аъзам купчиликни олдида хакорат килиб уни уриб ташлаган.Бу вокеа хакида Фаргона вилояти ички ишлар бошкармаси махсус инспекцияси бошлиги хабардор килинган.Вокеалар тафсилотини кузатиб боряпмиз.Шу бир-икки кунда биламиз-милиция формасидагиларга конун бор ёки йуклигини.

Шабанова Наргиза: Айнан шу соҳалар учун қонунлар албатта керак,чунки давлат ичида давлатга қараб кетади бунақада...

Шухратжон Солиев: Инсоннинг иймони бақувват бўлиб,виждони тоза бўлмаса, ҳар қандай қонунни четлаб ўтишга ҳаракат қилаверади.

Ilhomjon Eshonqulov: manimcha faqat militsiyaga qonun chiqarib mxx ga qöshimcha imtiyoz berib ularning nazorat doirasini qisqartirish kerak . Masalan mxx ga ta'lim ishlariga aralashmasdan 1 avgust imtihonlarida ularni kamaytirish va ularni köproq chegara xududlarini boshqarish nazorat qilish berilsin.

Azim Rustamov: Тезкор қидирув фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди. Сабр қилинглар. Сабрли қул бора-бора шод бўлар. Қонун тайёр. Сенат кўригидан ўтса бўлди.

Бу мавзуда батафсилроқ