Ўзбекистон олийгоҳларидаги ўқиш ҳақини ким қандай уддалайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақларининг 12 фоизга оширилиши ҳақида хабар чиқиши ортидан олий ўқув юртлари шартнома тўлов нархлари ҳам кўтарилгани маълум қилинган.

Ҳар йили ўртача 13-15 фоиз кўтариладиган контракт пулларининг оширилишига расмийлар нима сабабдан изоҳ беришмайди?

Талабалар ва уларнинг ота-оналари бир йилда ўртача ўқиш учун 5 миллион сўм топиш осон эмаслигини таъкидлашади.

Тошкентдаги олийгоҳлардан бирида таҳсил олувчи Ботирбек (исми ўзгартирилган) шартнома пулларини тўлаш учун ёз ойларида пойтахт дўконларининг бирида ишлашини айтади.

Унга кўра, йиллик шартнома пулини тўлаш учун онаси, акаси ва бутун оиласи биргалашиб пул йиғишга мажбурлар.

Айни вақтда Ботирнинг айтишича, ҳукумат томонидан талабаларга шартнома пулларини тўлашни енгиллаштириш учун киритилган банкдан қарз олиш тизимидан кўплар хабардор эмас ва хабардор бўлган тақдирда ҳам оворагарчиликлардан қочиб аксар ҳолларда кредит олиш учун мурожаат қилмайдилар.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02