Uzwebiston: Россияликлар нега ўзбек машиналарини кам сотиб олишяпти?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Йилнинг ӯтган етти ойи давомида Россияда Ӯзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш камайиб кетган. Ӯтган йилнинг айни шу даврига қиёслаганда автомобил савдоси 14 фоизга пасайган.

Жорий йилнинг январ-июл ойларида Россияда 26, 860 дона GM Uzbekistan машиналари сотилган.

Бу борада Европа бизнес уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумот берган.

CA-NEWS вебсайтида ёзилишича, Ӯзбекистон машиналарини сотиб олиш айниқса июл ойида кескин камайиб кетган.

Агар ӯтган йилнинг айни шу ойи билан таққосланса, GM Uzbekistan қўшма корхонаси машиналарини сотиш деярли 30 фоизга камайганини кӯриш мумкин.

Йилнинг ӯтган ойларида GM Uzbekistanда тайёрланган бирон-бир машина Россияда энг кӯп сотилган 25 та харидоргир автомобил қаторига қӯшилмаган.

Айни бир пайтда Ӯзбекистон машинасозлик корхонаси Россияда автомобиль сотиш ҳажми бўйича 17-ўринни эгаллаган.

Вақтида россиялик автомобилсозлар Россия президенти Путинга мурожаат қилиб, GM Uzbekistan маҳсулотларини мамлакат ҳудудига олиб киришни, яъни сотишни чеклашни сӯрашганди.

Улар Ӯзбекистон ҳукуматининг чет эл машиналари, жумладан, Россияда тайёрланадиган автомобилларни ӯзбек бозорида сотиш учун қийинчиликлар яратгани учун ҳам бу чора қӯлланиши зарур деган фикр билдиришганди.

Айни бир пайтда, Россия матбуоти хабарларига кӯра, Россияда фақат Ӯзбекистон автомобиллари эмас, балки умуман машиналар савдоси камайиб кетган.

Таҳлилчилар бу камайиш йил охиригача ӯсиб боришини тахмин қилишмоқда.

Албатта, Россияда машина савдоси бозорида харидор камаётганлиги бу ерда сотиладиган ӯзбек машиналарига ҳам таъсир кӯрсатади, дейишади таҳлилчилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02