Бугун Твиттер оламида Ўзбекистон

Интернетнинг Твиттер ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини #UZB23 тренди орқали байрам сифатида нишонлашга қарор қилганлар. Бугун Ўзбекистон ва ўзбекларга алоқадор яна қандай трендларни кузатиш мумкин?

Ўзбекистондаги Билайн алоқа компанияси @Beeline_uz ўзбекистонликларни мустақиллик байрами билан рус тилида табриклаган.

"Билайн Узбекистан" сизни Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллиги билан табриклайди ва тинчлик, эзгулик ҳамда фаровонлик тилайди," дейилади ширкат табригида.

Твиттердаги @Seda_Banu табриги Туркия номидан Ўзбекистонга йўлланган байрам табриги бўлган.

"Туркия республикаси дўст Ўзбекистон халқини мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайди", дейилади ушбу твитда.

@newsuzb АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги@usembassytashkent ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри@JohnKerryнинг Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан табрикларини ёйинлаган.

@_studentka_ шундай ёзади: Ман бахтли эканлигимни яна бир бор ҳис қилдим. Бемалол кўчала юришни ўзи олий Бахт. Роббим, Юртбошимизи умрлари узоқ бўлсин.

@JasurNormetov шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон телевидениесининг Тошкентдаги мустақиллик байрами томошаларини намойиш этган ташкилотчиларини танқид қилади:

"Шу байрам операторлари ёмон жмот-де, кўрсат додани ўйнаганини.. Ёмон жойи йўғу...", деб ёзади Твиттер фойдаланувчиси.

@SoginchSadosi Президент Ислом Каримовнинг 31 август куни сўзлаган табригининг Интернет линкини эълон қилган: ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 23 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМДАГИ ТАБРИК СЎЗИ

@bbcuzbek мустақиллик санаси муносабати билан "#Ўзбекистон мустақиллиги: Ким эдигу ким бўлдик.." деб номланган янги туркум бошлаган.

Бу туркумдаги илк мақолада Ўзбекистонда нега "ким эдигу ким бўлдик" деган шиор долзарблиги борасида фикр юритилади.

Шунингдек, Би-би-сининг Твиттердаги ўқувчилари Президент Каримовнинг ўзбек халқини яна ҳушёрликка чақиргани ҳақидаги мақола билан танишишлари мумкин.

Дунёдаги Интернетдан фойдаланувчиларнинг ихтиёрларидаги компютер, қўлларидаги мобил ускуналарида кирилл ёзувидаги "Ў" ҳарфи йўқлиги учун @ўзбек хештеги билан бармоқ билан санарли Твиттер янгилик ва хабарларини учратиш мумкин.

Рус тилидаги Твиттеристонда Ироқдаги худкушлик ҳужумини ўзбек амалга оширгани ҳақида хабар тарқалган.

Аммо, табиийки, Би-би-си бу хабарнинг ҳақиқатга тўғри келишини бошқа манбалардан тасдиқлай олгани йўқ.

@Gayrbekoff исмли фойдаланувчи шундай ёзади: "Ироқдаги "Спайкер" ҳарбий базасига шаҳидлик ҳужумини икки мужоҳид содир этди - ўзбек ва рус. Хайрли Тонг"

Дунёга машҳур Amazon ширкати Линн Виссоннинг "Ўзбек пазандачилиги санъати" деб номланган китобни савдога чиқаргани ҳақида эълон қилган.

Бу мавзуда батафсилроқ