Қизувизани шамол учирса...

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Чойхоновузани қайнови гаплари шу кунлари, дегин, бошиданам, оёғиданам бориб-бориб "қизувизага қарши жиноий иш очилипти" деган миш-мишга бориб тақалвотти. Онайни арзандаси Соқи-сўгал деган ошновуза бор, ўзи ўша қайнота-қайнона тарапидан, анув Есонбувичилар томонидан бўлса керак, нима дейди денг: "Кимга қийин бўлди - шу кунларда - поракўрурларга!"

Шу Сўгалли тили қийшиғроқ, сўгали тилига чиққанми, поракўрур дегани - прокурорлар-те!

"Нага?" - деб сўрасов нима дейди денг?

"Сан ўқимаган сўқимлар балониям билмийсан! Бош Поракўратура дегани Баёнот чиқариб қўйипти. Мана, кесволувдим!" - деб ёнгинасидан ичига писка ўралган қоғоззи чиқариб шарриллатиб ўқиб кетти:

Уюшган гуруҳнинг қидирувда бўлган ҳамда ҳозирда етарли материаллар тўпланмаган айрим аъзоларига нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган. Хусусан, Г. Каримова ва жиноий гуруҳ аъзолари А. Гапурова, А. Курбанов, Б. Сулейманов, Ш. Камилджанов, Р. Мустафаевлар ҳақида сўз юритилмоқда".

"Кўрвотсанми, ҳўкизла, нима деб қўйипти?! Жумладан Каримова Г. ва уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Палончи Пистончиевлар... "Ҳа, хўш, нима бўпти?" - дисов, мочағар Соқи-сўгал нима дийди денг.

"Барибир молсила-те! Кўрмияпсанми, Каримова Г.ни алоҳида қўйип қўйишипти, анув жиноий гуруҳ аъзолари билан буламиқ қип қориштирмапти. Поракўрур диган халқ аққли бўлади. Буниси бекор дип ўйлисанми? Оқ бўлип оқмас, қора бўлип қорамас!" "Ҳа, жала бошингга қуйгур, тепасида қўққайтирип жиноятчи дип қўйиптику!" - дисов, Соқи-сўгал қўлларини пайшаха қилиб:

"Да ман силага атвичат қиламан, ҳичким тушумасин диб атайин ёзилган бу, атайин. Эртага отахонивуза: "Қизувизани сан жиноятчига чиқардийми ҳали?" - дип қоса, пўракўруринг қайси тешикка бекинадила?"

Шунда Мўтал-маҳмадона дигонувиза гапга қўшилди.

"Буларри кетида отахонувизани ўзлари туриптила. Жиноятчими - либойини қамийдила! Қараб ўтирмийдила... Оёғини осмондан қиладила"

От тепкур Соқи-сўгал шўттаям бўш кемийди.

"Сан бўрдоқилага шуни етвопман-те. Ота поракўрурри чақириб: "Қама ҳаммасини!" - деса, пўракўрур: "Отахон, буёғи қандоқ бўларкин, ҳаммасини орасида қизувизаям борла-те?" - дийдими? Диб боқсинчи!

"Ҳали санмидинг қизимми бутун дунёга ошкор кирдикорларини мандан бекитиб мани ёмон отлиқ қиган?!" - дип олдига қувиб сомасин! Лекин поракўруринг қиззи қамийман диса, анув гап: "Ҳали сан мани қизимми қамийдиган бўлдингми?!" У томониям жар, бу томониям жар..."

Шўтта Соқи-сўгал кал бошидан шапкасини ечиб Лелин-бободай қўлини кўтарди. "Поракўрурамас, дорвоз бўп кет-а! Ошанучунам мамбу баёнот "шашлик ҳам куймасин, сих ҳам куймасин" - дип ёзилган". Ўйлаб боқсов, Ойша-холайни жияни Соқи-сўгалнинг гапида жон бордай.

"Кимга қийин шу кунлари - шўрлий поракўрурларга. "Чичқонни ўлгиси кеса мушув билан ўйнашади" - диганакан халқувуза. Шу дигин поракўрурлигини ташлаб чойхоновузага "пирракўрур"ликка ўтиб қўя қолишмийдими яхшиси. Тинчкинагиная... Йўқса туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр деганларидай...

Тошканлик Боқи Беғам