Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек амалдорлари халқдан қўрқадими ё менсимайдими?

Image caption Президент Каримов йилда икки марта оддий одамлар билан рақс тушишга интилади. Аслида бу ёпиқ байрамларга оддий одамлар эмас, танланган хослар киради.

Ўзбекистонда президентдан тортиб, қатор вазирларгача кўчалардан ўтганда йўллар ёпиб ташланади.

Оддий одамларда уларга яқин бориш ва ё мулоқот қилиш имкони деярли йўқ.

Нега Ўзбекистонда раҳбарлар ўзларини халқдан олиб қочиши сабаблари эса номаълум. Негаки тинч ва барқарор мамлакатда бундайин ҳатти-ҳаракат ғалати туюлади.

Шу ўринда ўзбек амалдорлари ўз халқидан қўрқадими ёки уни менсимайдими, деган савол туғилиши табиий.

Чунки бир йил олдин Президент Каримов Россияда оғир ишларни қилаётган ўзбеклардан "жирканишини" ҳам билдирганди.

Таҳлилчиларга кўра, давлат раҳбари оғзидан янграйдиган бу каби баёнотлар бошқа амалдорларга ҳам йўл-йўриқдек таъсири қилиши мумкин.

Ҳозир Ўзбекистонда йирик амалдорлар кўчалардан ўтганда ёки бирон жойга борганда ўша ерларда йўлларни ёпиб, ҳайдовчилар тугул, минглаб оддий пиёдаларни ҳам сарсон қилиш одатий ҳолга айланган.

Баъзида катта мансабдор келган мавзеда яшовчиларга жимгина уйда ўтириш ва ҳатто катта амалдор тарафга қараш учун деразадан кўчага бошини чиқариш ҳам тақиқлаб қўйилади.

Айни дамда, мансабдорларнинг ўзлари тугул, уларнинг яқинлари ва фарзандлари ҳам учоқлар ҳамда махсус тадбирларга кечикиб, одамларни куттириши, керак бўлса, ўринларидан турғизиб, самолётдан тушириб юборишаётгани ҳақида хабарлар чиққан.

Ҳозир аҳвол қай тарафга ўзгармоқда? Тошкентлик суҳбатдошимиз Алимардон Аннаев вазиятни тасвирлайди.