Ҳайит қиласизми ё пахта терасизми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ўзбекистон: Одамларни пахта теришга ундайдиган ташвиқот суратларидан бири.

Дунё мусулмонлари Қурбон Ҳайитини нишонлаш тараддудида экан, Ўзбекистонда юз минглаб одамлар пахта теришга мажбурланмоқда.

Одатда, мусумлонлар уч кун ҳайитни нишонлайдилар. Арафани ҳам қўшиб ҳисоблаганда, тўрт кунлик байрам саналади.

Диний бу байрамнинг мусулмонлар амал қилиши керак бўлган ўз талаблари бор.

Аммо пахта даласида уларни бажариш имконлими?

Ёки инсоннинг диний байрамини ўз оиласида ва ўзи истаганича бажаришига тўсқинлик қилиб, уни пахтазорда тутиб туриш қанчалик инсоний амал?

Ўзбекистонда пахта териш учун ётоққа олиб кетилган талаба ва бюджет ташкилотлари ходимлари уч кунлик ҳайитни нишонлаш учун уйларига, оилалари бағрига қайтарилиши керакми?

Ҳам насроний, ҳам мусулмон оламида ҳатто давлатчилиги дунёвий бўлган мамлакатлар ҳам ўз аҳолиси динига қараб, Исо Мавлуди ёки Рамазон ҳамда Қурбон Ҳайитлари каби катта диний байрамларда одмлар учун шароитлар яратиб, дам олиш кунлари ва эркинлик беришади.

Ўзбекистонда ҳам ҳайит - дам олиш куни. Бироқ пахта даласига олиб кетилган юз минглаб одамлар ўзлари истаганча диний байрамларини бажаришга қодирмилар?

Ўзбекистон ҳукумати Қурбон Ҳайитида пахтазорда қолаётганларга қандай енгиллик яратиши керак?

Уларнинг Арафа ва Ҳайит амалларини ота-оналари, бола-чақалари ҳамда қариндошлари бағрида бажаришларига имконият бериш лозимми?

Сиз Ҳайит куни пахта терармидингиз ёки эътиқодингиз буюрган байрамни рисоладагидек бажарган бўлармидингиз?

Бу мавзуда батафсилроқ